icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз “President Tech Award”да ғолиб бўлган лойиҳалар тақдимоти билан танишди

24.02.2026

Президент Шавкат Мирзиёев 24 февраль куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган ёшлар билан мулоқот доирасида “Рақамли технологиялар йўналишида энг яхши стартап” – “President Tech Award” лойиҳаси ғолибларининг тақдимоти билан танишди.

Мазкур танлов Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги кўмагида 2023 йилдан бошлаб ўтказиб келинмоқда. Унинг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади.

Танловда сунъий интеллект, ижтимоий технологиялар, MicroSaaS ва AdTech, молиявий технологиялар ва тадбиркорлик, ўйин дастурлари ҳамда махсус йўналиш – хакатон бўйича энг намунали лойиҳалар танлаб олинади.

Илк ташкил этилган танловда тўрт мингдан зиёд иштирокчи қатнашган бўлса, 2025 йилга келиб, иштирокчиларнинг сони олти мингга яқинлашди. Жамоаларнинг сони эса 444 тадан 862 тага етди.

Давлатимиз раҳбарига танлов ғолиблари ўзларининг стартап лойиҳалари, уларнинг афзалликлари ва амалий самараси хусусида сўзлаб берди.

– Биз кичик стартаплар катта-катта лойиҳаларга, даромадли бизнесга айланиши учун зарур шароитларни яратиб беришга тайёрмиз. Бунинг учун ҳар бир стартапчи билан мулоқот қилиш, унга керакли ёрдамни кўрсатиш лозим, – деди Президент.

Ёшларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш орқали келажак касбларига замин яратилаётгани, дунё давлатлари ҳам ёшларнинг стартап лойиҳаларига алоҳида қизиқиш билдираётгани таъкидланди.

Президентимиз стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга маблағлар янада кўпайтирилишини айтиб, ёшлар ўзларининг янгича қарашлари ва ғоялари билан яна қайси соҳа ва йўналишларда изланиши кераклиги юзасидан тавсияларини берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo