icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бердилар

05.02.2026

5 февраль куни Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада музокара ҳамда олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказдилар.

Давлатимиз раҳбари учрашув аввалида Бош вазирни яқинлашиб келаётган муқаддас Рамазон ойи ва Покистон куни байрами билан табриклади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда ўзаро алоқалар фаол тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Сиёсий мулоқот мустаҳкамланиб, парламентлараро ва идоралараро алмашинувлар жадал ривожланмоқда.

Ўтган йил якунларига кўра ўзаро савдо ҳажми салкам 500 миллион долларга етди. Ўзбекистонда Покистон капитали иштирокидаги 230 га яқин корхона фаолият юритмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар кўпайди. Банклараро корреспондентлик муносабатлари мустаҳкамланмоқда.

Тўқимачилик, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Томонлар ушбу ташриф арафасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар ва Ҳукуматлараро комиссия йиғилишининг натижаларини олқишладилар.

Ташриф доирасида Ўзбекистон саноат маҳсулотларининг кўргазмаси ўтказилмоқда.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари Мувофиқлаштирувчи қўмитасининг биринчи йиғилишини яқин кунларда Тошкентда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Ишбилармон доиралар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон – Покистон Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Яқин келажакда ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Амалдаги Имтиёзли савдо битими доирасидаги маҳсулотлар турини, шунингдек, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномалари рўйхатини янада кенгайтириш ҳамда Ўзбекистоннинг Лаҳор ва Карачидаги савдо уйларидан фаол фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Ташрифга тайёргарлик доирасида қишлоқ хўжалиги, электротехника, геология, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда қарийб 3,5 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Транспорт ва логистика алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Трансафғон темир йўли лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ва “Покистон – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” транспорт йўлагини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ҳудудларининг ўзаро алоқалари иқтисодий ҳамкорлик ривожининг асосий драйверларидан бири сифатида белгиланди.

Ўзбекистон – Покистон ҳудудлараро форумини ташкил этишга келишилиб, унинг биринчи учрашувини шу йил Хоразм вилоятида ўтказиш таклифи билдирилди.

Зиёрат туризми соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда Покистонда Ўзбекистон маданияти ҳафталиклари ва Ўзбекистон киноси кунларини ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Бобурийлар меросини тарғиб қилиш учун Лаҳорда қўшма маданият марказини ташкил этишни таклиф қилди.

Музокаралар давомида халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилиб, кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга қатъий интилиш билдирилди.

Якунда Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шарифни жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo