icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

10.08.2017

2017 йил 10 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3195-сон қарори

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шарти бўлган оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, фуқароларимизнинг ахборот олиш, ўз фикрини эркин ифода этиш борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Айни вақтда, ҳозирги шиддатли ахборот замонида мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга тегишли ижодий-услубий ёрдам ва кўмак бериш, журналистларнинг профессионал малакасини ошириш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш, соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасида бир қатор долзарб муаммолар ўз ечимини кутиб турибди.

Бу йўналишда авваламбор Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини тубдан такомиллаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

Ана шу заруратдан келиб чиққан ҳолда ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш, мулкчилик шаклидан қатъи назар, газета-журналлар, телерадиоканаллар, ахборот агентликлари ва Интернет нашрларида меҳнат қилаётган муаллифларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, иш ва турмуш шароитларини яхшилаш, журналист кадрларнинг профессионал маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасини сақлаш, ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек, Уюшманинг ва Уюшмага қарашли бўлган Республика Миллий матбуот марказининг моддий-техник базасини ривожлантиришни молиялаштириш манбаси этиб Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фонди (кейинги ўринларда “Илҳом” жамоат фонди деб юритилади) маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан “Илҳом” жамоат фондига ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уюшмани Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уйга жойлаштирилишини таъминласин.

3. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компаниясининг Уюшмага хайрия асосида 1 та “Дамас” русумли автомашинасини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўйсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М.Султонов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
            Президенти                                                                                                       Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo