icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Туркияда бўлади

28.01.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

Музокараларда Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади.

Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, товар айирбошлашни ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.

Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этадилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo