icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қурилиш лойиҳалари тақдимот қилинди

14.01.2026

Президент Шавкат Мирзиёев туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимиз иқтисодий ўсишининг юқори суръатлари, давлатимизнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро ҳамкорлик кенгайиб, юртимиз ишбилармонлик ва туризм марказига айланиб бораётгани инфратузилмани шунга мутаносиб ривожлантиришни тақозо этмоқда. Шу боис, замонавий транспорт тармоқлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат биноларини барпо этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тақдимотда турли ҳудудлардаги бунёдкорлик режалари кўриб чиқилди.

Жумладан, Хива шаҳрида Конгресс маркази ва тарихий-этнографик боғ барпо этилиши режалаштирилган. Бу иншоотлар шаҳарда йирик халқаро анжуманлар ўтказиш ва туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.

Қурилиши режалаштирилган Конфуций институти ва Лу Бань устахонасида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказиш, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш учун шароитлар яратилади.

Урганч халқаро аэропортини модернизация қилиш доирасида унинг инфратузилмасини кенгайтириш, йўловчилар ва юкларга хизмат кўрсатиш сифатини, логистика имкониятларини ошириш орқали ҳудуднинг транспорт салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Урганч вокзалидан янгиланган аэропортга алоҳида темир йўл линияси тортилиши натижасида йўловчилар учун қулайлик янада ошади.

Шунингдек, мавжуд Урганч–Хива автомобиль йўлини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда унга муқобил бўладиган янги автойўл қуриш режалари тақдимот қилинди.

Фарғона шаҳрида экспомарказ қуриш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Мазкур мажмуада халқаро кўргазмалар, бизнес форумлар ва йирик тадбирлар ўтказиш учун зарур шароитлар яратилиши, бу эса ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Шунингдек, Бурхониддин Марғилоний илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш лойиҳаси тақдимот қилинди. Марказда маънавий мерос ва илмий тадқиқотлар йўналишида халқаро даражадаги фаолиятни йўлга қўйиш, замонавий илмий мактаб шакллантириш кўзда тутилган.

Бухоро давлат университетинг янги замонавий кампусини барпо этиш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди. Университетда профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун қулай таълим ва илмий муҳит яратиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Режалаштирилган лойиҳалардан бири – Тошкент шаҳрида замонавий бадиий гимнастика мажмуаси. Ушбу марказда ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш ва профессионал бадиий гимнастикачиларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Президентимиз лойиҳаларни амалга оширишда сифат, қулайлик ва замонавий талабларга қатъий риоя қилиш, шаҳарсозлик маданиятини юксалтириш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини инобатга олиш муҳимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo