icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев ҳарбий техникалар ишлаб чиқариш қувватлари билан танишди

13.01.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги технопаркка ташриф буюриб, мудофаа саноати корхоналари фаолияти билан танишди.

Бу ерда зирҳли ва махсус техникалар ҳамда илғор функционал имкониятлари ва техник хусусиятлари билан ажралиб турадиган бир неча турдаги масофадан бошқариладиган жанговар модулларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ушбу ечимлар ҳаракатланувчи ва турғун нишонларга, шу жумладан, кўриниш чекланган шароитларда ўт очишни таъминлайди. Автоматлаштирилган бошқарув, барқарорлаштириш, оптик ва акустик кузатув тизимлари, шунингдек, замонавий нишонга олиш воситалари билан жиҳозланган.

Давлатимиз раҳбарига асосий бутловчи қисмларни йиғиш, оптик-электрон ва барқарорлаштириш тизимларини ўрнатиш, дастурий созлаш ва герметикликни назорат қилиш, қурол-аслаҳаларни интеграциялаш ва комплекс синовларни ўз ичига олган ишлаб чиқариш босқичлари ҳақида маълумот берилди. Якуний босқичда тайёр модуллар енгил зирҳли техника намуналарига ўрнатилади ва дала шароитида текширилади.

Жанговар модуллар турли платформалар, жумладан, енгил зирҳли техника, махсус автомобиллар, катерлар ва зирҳли транспортёрларни жиҳозлаш учун мўлжалланган.

Лойиҳа бир қатор хорижий ҳамкорлар билан биргаликда юртимизнинг тегишли идоралари ва саноат корхоналари иштирокида амалга оширилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатимиз мудофаа саноати корхоналарида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, иш ўринларини яратиш, ўз саноат ва технологик базасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Давлатимиз раҳбари маҳсулотларнинг сифати ва ишончлилигига доир талабларга қатъий амал қилиш, маҳаллийлаштиришни изчил кенгайтириш, муҳандислик компетенцияларини ривожлантириш ва саноат кооперациясини чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo