icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлиги қўшинларининг комплекс ҳарбий машқларини кузатди

13.01.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди.

Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги барча дала ўқув майдонлари, ҳарбий қисм ва муассасаларда модернизация ишлари олиб борилиб, улар халқаро стандартларга мослаштирилди.

Махсус бўлинмаларни самарали тайёрлаш мақсадида халқаро тажриба ва қўшинларни тайёрлашнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиб ташкил этилган Махсус операциялар кучларининг янги полигони мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Полигон объектларида шахсий таркибнинг жанговар кўникмаларини такомиллаштириш, тайёргарлик машғулотларини самарали йўлга қўйиш ҳамда маънавий-руҳий барқарорлигини ошириш учун зарур шароитлар яратилган.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотларини ташкил қилишнинг янги усуллари билан танишди. Қуролли Кучлар бўлинмалари билан ўтказилаётган машқларнинг фаол босқичини кузатди.

Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди.

Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди.

Бунда кичик командирларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил қарор қабул қилиш кўникмалари ва бошқарув маҳорати даражаси, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг тез ўзгариб бораётган жанговар вазият шароитида жанг майдонида замонавий қурол-яроғ ва техникани самарали қўллаш бўйича касбий маҳоратини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.

Давлатимиз раҳбари Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби билан бўлган суҳбатда дунёда хавфсизликка таҳдидлар авж олаётган бугунги таҳликали кунларда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этиши кераклигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo