icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Саудия Арабистони элчисини қабул қилди

29.12.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари элчининг самарали фаолиятини ҳамда Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ҳар томонлама шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Турли даражаларда тизимли мулоқот ва фаол алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш, тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми ва қўшма корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда. Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари билан лойиҳалар портфели 27 миллиард доллардан ошди.

“Яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа устувор соҳаларда лойиҳа ҳамда ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Маданий-гуманитар алмашинувлар фаоллашди. Жорий йилнинг октябрь ойида Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданияти кунлари юқори савияда ўтказилди. Мамлакатимиз Ар-Риёдда бўлиб ўтган Халқаро китоб кўргазмасида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси Саудия Арабистони Ҳукуматига фуқароларимизнинг Ҳаж ва Умра амалларини адо этишига яратилган қулай шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти Юсуф ал-Утайбийга Ўзбекистон – Саудия дўстлик ва кўп томонлама шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

Элчи унинг дипломатик миссиясига берилган юксак баҳо ҳамда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик ривожини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун мамлакатимиз етакчисига чуқур миннатдорлик изҳор этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo