29.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришга қўшган улкан ҳиссаси, хусусан, юртимиз иқтисодиётига инвестицияларни фаол жалб этиш, кўплаб муҳим йўналишларда қўшма дастур ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, мамлакатимиз томонидан илгари сурилаётган глобал ва минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, халқларимиз орасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги самарали фаолияти учун Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф бин Солиҳ ал-Қаҳра ал-Утайбий «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


