icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Конституциявий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича янги механизмлар жорий этилади

17.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни фуқаро ва тадбиркорларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш масалаларига оид тақдимот билан танишди.

Жорий йилда ўзининг 30 йиллигини нишонлаётган Конституциявий суд фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар бажарилди. Жумладан, 2021 йилда Конституциявий суд тўғрисидаги қонун янги таҳрирда қабул қилиниб, самарали конституциявий назорат тизими йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, Конституциявий суд ўз ваколатларини тўлақонли амалга оширишини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси бўлиб, мазкур йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш тақозо этилмоқда.

Тақдимотда бу борадаги таклифлар кўриб чиқилди.

Жумладан, Конституциявий суд томонидан ҳар йили мамлакатда конституциявий қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича тақдим этиб бориладиган таклиф ва тавсияларни амалиётга татбиқ этишнинг самарадорлиги оширилади.

Бунда Конституциявий суд томонидан фуқаро ва тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиб-таомиллари мақбуллаштирилади, сансалорликлар бартараф этилади.

Шунингдек, “конституциявий шикоят” институти самарадорлигини ошириш ва мурожаат этувчиларнинг суд ҳимоясини таъминлаш мақсадида суд ишида қўлланилган қонун Конституцияга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда тегишли суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш тартибини жорий этиш таклиф қилинди.

Тақдимотда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштириш орқали аҳолига қулайлик яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Хусусан, Конституциявий суд мажлисларида масофадан онлайн тарзда иштирок этиш, суд мажлисларини интернет орқали трансляция қилиб бориш, вазирлик ва идоралар ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Конституциявий суднинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, хорижий мамлакатларнинг конституциявий судлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди. Суднинг Осиё конституциявий судлари ассоциациясига раислиги доирасида мамлакатимизда ва хорижда қатор халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Одил судловни таъминлашга оид бошқа масалалар, хусусан, иқтисодий ва маъмурий судларни аҳоли ҳамда тадбиркорларга янада яқинлаштириш ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, ушбу судларга мурожаат қилишда экстерриториал судловга тегишлиликни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ҳал қилиш ташаббуси илгари сурилди.

Президентимиз таклифларни қўллаб-қувватлаб, уларни сифатли ва тизимли амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo