Президент таъзия изҳор этди
09.08.2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Сичуань провинцияси ва Шинжон-Уйғур автоном районида рўй берган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва вайронагарчиликлар юзага келгани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.