Ўзбекистон ва Парагвай Президентлари биргаликда дарахт экдилар
11.12.2025
Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида олий даражадаги музокаралар якунлангач, Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ҳамда шерикчиликни мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга ўзаро қатъий интилишнинг рамзи сифатида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сантьяго Пенья биргаликда Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.


