icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш кенгайтирилади

01.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар тақдимоти билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг октябрь ойида қабул қилинган “Сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан юртимизда бу борада зарур инфратузилма барпо этиш ҳамда кадрлар тайёрлаш учун барча шароитлар яратилди.

Жумладан, 2030 йилгача стратегия тасдиқланиб, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузурида тегишли марказ очилди. Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш учун зарур ҳисоблаш инфратузилмаси барпо қилинмоқда. Жумладан, АҚШнинг “Nvidia” компанияси билан ҳамкорликда супер компьютер кластерини ишга тушириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Тиббиёт соҳасида сунъий интеллект бўйича 5 та лойиҳа жорий қилинмоқда. Хусусан, инсульт, кўкрак саратонини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш орқали диагностика вақти 80 фоизга тежалиб, ҳаёт учун хавфли ҳолатлар барвақт аниқланмоқда.

Президентимиз бу етарли эмаслиги, сунъий интеллект ёрдамидаги диагностикани ишлатиш мумкин бўлган касалликлар турини янада кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Шу муносабат билан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида жигар, ўпка ва простата бези саратони, инфаркт ва мураккаб суяк синишларини диагностика қилишда тиббий суратларни сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш тизимларини жорий этиш режалаштирилган.

Келгуси ўқув йилидан мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқувчи ва талабаларга сунъий интеллектни ўқитиш бошланади. Бунинг учун информатика ўқитувчилари тайёрланмоқда. Лекин фақат уларни эмас, бутун мактаб жамоасини сунъий интеллектдан фойдаланишга ўргатиб, ўқитувчиларнинг юкламасини камайтириш кераклиги кўрсатиб ўтилди. Шунда ўқитувчида ўз устида ишлашга кўпроқ вақт қолади, дея таъкидланди йиғилишда.

Тақдимотда бу борадаги янги ёндашувлар кўриб чиқилди.

Жумладан, мактаб таълими учун сунъий интеллектга асосланган платформани жорий қилиш таклиф қилинди. Бунда ўқитувчининг виртуал ёрдамчиси ишлаб чиқилади ва платформага интеграция қилинади. Ушбу ечим ўқитувчиларга мавзуга доир маъруза матнлари, тақдимотлар, тестлар, дарс режаларини тузиш, имтиҳон жараёнларини назорат қилишда кўмаклашади.

Йиғилишда ҳокимларнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиларининг малакасини ошириш дастури ҳақида ахборот берилди.

Транспорт соҳасида ҳам сунъий интеллект лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Жумладан, сунъий интеллект ёрдамида йўллардаги қоидабузарликларни автоматик аниқлаш, вагонлар техник ҳолатини мониторинг қилиш орқали темир йўлда авариялар хавфини камайтириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди.

Бундан ташқари, космик технологиялар бўйича янги ташаббуслар ишлаб чиқилган. “Samarqand-2028” сунъий йўлдошини ишлаб чиқиш ишларининг бориши кўриб чиқилди. Ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модули ишлаб чиқилади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Тақдимот якунида давлатимиз раҳбари кўриб чиқилган лойиҳалар ижросини жадаллаштириш, сунъий интеллект технологияларидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада фойдаланишни кенгайтириш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo