icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

20.11.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–219-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:

(а) урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш;

(б) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (кейинги ўринларда – Миллий қўмита) фаолиятини ташкил этиш;

(в) урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат органлари ўртасида ўзаро интеграцияни ташкил этган ҳолда ҳамкорликни янада ривожлантириш;

(г) урбанизация ва уй-жой соҳасида етакчи хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш.

II. Давлат органи масъулиятини ошириш

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра қуйидаги масалаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий қўмита билан мажбурий келишилиши шарт:

(а) уй-жойлар қурилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари;

(б) Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар марказлари ва бошқа агломерацияларда уй-жой ҳамда нотурар жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш;

(в) “Янги Ўзбекистон” массивларида ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш;

(г) комплекс қурилиш лойиҳалари амалга ошириладиган ва “Янги Ўзбекистон” массивлари қуриладиган ҳудудларни белгилаш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

(а) Миллий қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 50 та штат бирлигидан иборат бўлади;

(б) Миллий қўмита лойиҳавий бошқарув тамойили асосида ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш учун маҳаллий ва хорижий мутахассис ва экспертларни, шу жумладан, олимлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчиларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилиши (ишга олиши) мумкин;

(в) Миллий қўмита фаолияти Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Миллий қўмита Тошкент шаҳри, Зулфияхоним кўчаси, 1а-уйда жойлашган маъмурий бинога оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

6. Ушбу қарорнинг самарали ижросини ташкил этиш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси белгилансин.

7. Қарор ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo