icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ОТБ билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

18.11.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Осиё тараққиёт банки президенти Масато Кандо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбат аввалида ОТБ раҳбари мамлакатимиз етакчисини стратегик шерикликнинг 30 йиллиги ҳамда 2025-2026 йилларда банкнинг Бошқарувчилар кенгашига раислик Ўзбекистонга ўтгани билан табриклади.

Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга ошириш доирасида кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкори бўлиб қолмоқда – қўшма лойиҳалар портфели 15 миллиард доллардан ошди. Шунингдек, “яшил” энергетика, транспорт, рақамли трансформация, таълим ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 3 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Суверен бўлмаган молиялаштириш механизмлари фаол жорий этилмоқда.

ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 2026 йил май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган йиллик йиғилишига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти бўлажак тадбир доирасида ОТБ билан Кенгайтирилган стратегик шериклик дастурини имзолаш, унда инфратузилмани ривожлантириш, техник ва муҳандислик кадрларини тайёрлаш, хотин-қизлар ва ёшларни янги касбларга ўқитиш, камбағалликни қисқартириш, ипотека бозори ва хусусий секторни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш ташаббусини илгари сурди.

Банкнинг йирик миллий ва минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида транспорт, энергетика ва савдо лойиҳаларини илгари суришда фаол иштирок этиши муҳим экани таъкидланди.

ОТБ президенти Масато Кандо мамлакатимиздаги кенг кўламли янгиланишлар натижаларини юксак баҳолади ҳамда Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар дастурини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo