icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қишлоқ хўжалигидаги янги ташаббуслар кўриб чиқилди

17.11.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни пахтачиликда самарадорликни илғор тажриба ва технологиялар асосида ошириш, қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллайди. Соҳанинг иқтисодиётдаги улуши 20 фоизни ташкил этмоқда, унда йилига 467 триллион сўмлик маҳсулот яратилмоқда, 3,5 миллион киши меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, янги ва қайта ишланган аграр маҳсулотлар умумий экспортнинг учдан бир қисмини таъминламоқда.

Тақдимотда пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Бунинг учун паст ҳосил олаётган фермерлар билан манзилли ишлаш, илғор агротехнологиялар ва озиқлантириш амалиётларини тўғри жорий этиш, агроном тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш чоралари белгилаб олинди.

Жумладан, пахтачиликда устоз-шогирд анъаналарини йўлга қўйиш орқали ҳосилдорликни 60 центнердан оширган илғор фермерларни 30 центнердан кам ҳосил олган фермерларга бириктириш таклиф қилинди.

Илғор фермерлар Қишлоқ хўжалиги малака ошириш институтида қайта тайёрланиб, уларга сертификат берилади. Паст ҳосил олган фермерларда ҳосилдорлик камида 50 центнердан ошса, уларга бириктирилган илғор фермерларга 5 миллион сўмдан мукофот пули берилади.

Агрономларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Аграр университет ва соҳада агрономларни тайёрлайдиган бошқа олийгоҳлар битирувчилари учун икки йиллик “дуал таълим” механизми жорий этилади. Илғор кластер ва фермер хўжаликларида амалиёт ўтаган талабаларга стипендия, уларни ўқитган мутахассисларга эса рағбат пули тўланади.

Тақдимотда маҳаллий пахта навларини яратиш ишлари ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

Юртимизда пахтачилик бўйича иккита ноёб илмий институт – Геномика маркази ва Пахтачилик институти борлиги, лекин уларнинг имконияти тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Навларни селекция қилиш асосида пахта уруғчилигини янада ривожлантириш мақсадида ушбу институтларда фитотрон ва репродукцион иссиқхона қуриб бериш топширилди. Натижада янги маҳаллий нав яратишга керак бўлган вақт 2,5 баробар қисқаради, олимларнинг иши тезлашиб, импорт уруғга эҳтиёж қолмайди.

Ғўзани плёнка остига экиш тажрибасини оммалаштириш режалари кўриб чиқилди.

Президентимиз соҳада агродронлардан фойдаланишни кенгайтириш, бу борада мутахассисларни тайёрлаш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

Қишлоқ хўжалигига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни жорий этиш масаласи ҳам кун тартибида бўлди. Ҳозирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва хорижий компаниялар ҳамкорлигида бу борада кадрлар тайёрлаш ва илмий инфратузилма яратиш бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

2026 йилдан пахта-ғалла, мевалар ва дуккакли экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизимини йўлга қўйиш, суғурта мукофотининг 50 фоизини бюджетдан қоплаб бериш таклиф қилинди.

Субсидиялар тизимини соддалаштириш мақсадида ҳозирда турли идоралар томонидан берилаётган 75 турдаги субсидияни ягона платформа орқали ажратиб борадиган Аграр соҳада тўлов агентлигини ташкил этиш ташаббуси билдирилди. Бу фермерлар учун ортиқча оворагарчилик ва бюрократияни кескин камайтиради.

Президентимиз таклифларни маъқуллаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo