17.11.2025
Самарали Ўзбекистон – Туркманистон саммити якунланди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов тор ва кенгайтирилган таркибда музокара ўтказиб, Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Давлат раҳбарлари иштирокида “Шовот-Тошҳовуз” қўшма чегараолди савдо зонаси ишга туширилди.
Мамлакатимиз етакчиси Президент Сердар Бердимуҳамедовга “Олий Даражали Дўстлик” орденини тантанали равишда топширди.
Президентлар Қўшма баёнотни имзолаб, оммавий ахборот воситалари вакилларига музокаралар якунлари тўғрисида сўзлаб бердилар.
Туркманистон Президенти Тошкентга ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Президент Сердар Бердимуҳамедовни “Тошкент-Хумо” халқаро аэропортида кузатиб қўйди.


