icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Келажак мероси” мукофоти совриндорлари тақдирланди

15.11.2025

Ислом цивилизацияси марказига ташриф давомида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон Президентлари “Келажак мероси” халқаро мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан таъсис этилган халқаро мукофот адабиёт, маданият, санъат, фан, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларида катта ютуқларга эришган юртимиз ва хорижий ижодкорларни рағбатлантиришга қаратилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон вакиллари: Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) бош котиби, Қирғизистон халқ ёзувчиси Султон Раев “Адабиёт” номинациясида, Тожикистон халқ шоири Давлат Сафарзода “Маданият” номинациясида, М.Авезов номидаги Қозоғистон Миллий драма театри актёри Еркебулан Дайиров “Театр ва кино” йўналишида, Озарбайжон халқ артисти Алим Гасимов “Мусиқа ва рақс” номинациясида, Туркманистон халқ артисти Бабасари Аннамирадов “Тасвирий ва амалий санъат” йўналишида, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги халқаро марказ директори ўринбосари, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Дилфуза Эгамбердиева “Фан, таълим ва рақамли технологиялар” номинациясида танловнинг илк ғолиблари бўлди.

Етакчилар ҳузурида лауреатларга мукофот ҳайкалчаси, диплом ҳамда 10 минг долларлик пул мукофоти топширилди.

Давлат раҳбарлари совриндорлар билан суратга тушдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo