icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Экология соҳасида бошқарувни такомиллаштириш ва лойиҳалар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

11.11.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь куни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш, атмосфера ҳавосини яхшилаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин амалдаги тизимдаги тарқоқлик, масъулият ва ваколатларнинг турли идоралар ўртасида бўлиниб кетгани натижасида ишлар самараси ҳам доимо кутилган даражада бўлмаяпти.

Шу муносабат билан йиғилишда соҳада бошқарувни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.

Атроф-муҳит сифатини, шаҳарларда атмосфера ҳавосини яхшилаш, яшил ҳудудларни ривожлантириш, табиатга масъулиятли муносабатни шакллантириш ва табиий меросни муҳофаза қилиш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштиришни марказлашган ҳолда олиб бориш таклиф этилди. 

Экологик назоратни алоҳида ёндашувлар асосида йўлга қўйиш ва масъул идораларнинг ваколатларини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди. Бунда, соҳадаги қоидабузарликларга қарши тезкор чора кўриш, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, ҳавонинг ифлосланишини олдини олиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш механизмлари, шунингдек, саноатда экологик тартибга солишни такомиллаштириш ва аҳоли пунктларида яшил ҳудудларнинг сақланишини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.

Президентимиз билдирилган таклифларни маъқуллаб, уларни бошқарувда сифат ва самарадорликни янги босқичга олиб чиқиш, назорат ва масъулиятни кучайтириш нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш юзасидан топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo