icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Бельгияга ташрифини якунлади

24.10.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди.

Давлатимиз раҳбари Брюссель шаҳрида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамда Бельгияликлар Қироли Филипп билан самарали музокаралар ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни имзолаш маросимида ҳам иштирок этди. Ушбу ҳужжат ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги, кенг қамровли ҳуқуқий асос яратади.

Давлатимиз раҳбари Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказиб, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунлангани ҳам маълум қилинди.

Дастурдаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo