
Ўзбекистон Президенти Брюсселга жўнаб кетди
23.10.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг таклифига биноан 23 октябрь куни расмий ташриф билан Брюссель шаҳрига жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари Бельгия пойтахтида Европа Иттифоқи етакчилари билан музокаралар ўтказади. Кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Бельгияликлар Қироли Филипп ҳамда Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтларининг вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.