icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат ва жамоат арбоби Исмоил Ҳакимович Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик

29.09.2025

Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси Исмоил Ҳакимович Жўрабеков шу йил 28 сентябрь куни 94 ёшида вафот этди.

И.Ҳ.Жўрабеков 1931 йил 12 сентябрда Самарқанд шаҳрида ишчи оиласида туғилди. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида муҳандис-гидротехник мутахассислиги бўйича таълим олди. Меҳнат фаолиятини 1955 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманидаги 8-жамоа хўжалигида муҳандис-гидротехник сифатида бошлади. Кейинчалик ушбу туманда Суғориш маркази бошлиғи, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Самарқанд вилояти қурилиш-монтаж бошқармаси бошлиғи,  “Сувқурилиш” трести бошқарувчиси, сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, мелиорация ва сув хўжалиги вазири каби масъул лавозимларда самарали меҳнат қилиб, республикамизда ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.

Ташкилий-хўжалик ишларига раҳбарлик қилиш борасида  катта билим ва тажрибага эга бўлган И.Ҳ.Жўрабеков 1985 йилда янада масъулиятли вазифа – Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари сифатида давлатимиз мустақиллигининг ижтимоий-иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, мамлакатимиз олдида турган ғоят серқирра ва кенг кўламли вазифаларни бажариш йўлида жонбозлик кўрсатди. Хусусан, ижро ҳокимияти институтлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, маҳаллий ҳокимликлар ишини мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалигида  ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, соҳанинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида ташкилотчилик ва ташаббускорлик фазилатларини намойиш этди.

И.Ҳ.Жўрабеков Давлат сув назорати бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ҳам самарали фаолият олиб борди.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимизни амалга оширишда И.Ҳ.Жўрабеков, мўътабар ёшда бўлишига қарамасдан, сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси сифатида хизмат қилиб, ўзининг бой билим ва тажрибаси, қимматли маслаҳатлари билан соҳани ривожлантириш, ёш кадрларни тарбиялаш ишларида фаол иштирок этди.

И.Ҳ.Жўрабековнинг халқимиз ва Ватанимиз олдидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони,  “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик”, “Фидокорона хизматлари учун”, “Эл-юрт ҳурмати”, “Буюк хизматлари учун” орденлари билан мукофотланди.      

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон устози Исмоил Жўрабековнинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева,

Н.Исмоилов, А.Арипов

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo