
Ўзбекистон ва Чехия етакчилари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар
23.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Чехия Республикаси Президенти Петр Павел билан қисқа учрашув ўтказди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперацияни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
Идоралараро алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.