icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ Президентининг махсус вакилини қабул қилди

22.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси 80-юбилей сессияси тадбирлари доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашув аввалида Сержио Гор АҚШ Президенти Дональд Трампнинг самимий саломини етказди.

Жорий йил 5 сентябрь куни икки мамлакат етакчиларининг телефон орқали мулоқотида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Жадал сиёсий мулоқот, турли даражадаги делегациялар алмашинуви ҳамда ишбилармонлик алоқалари суръати ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Шу кунларда Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг етакчи компаниялари билан кўплаб самарали учрашув ва тадбирлар ўтказилди. Фуқаро авиацияси, тоғ-кон саноати, молия ва инновациялар, кимё, энергетика ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 100 миллиард доллардан зиёд бўлган шартномалар ва истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.

Янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун АҚШ Эксимбанки ва “DFC” жамғармаси имкониятларидан фойдаланиш, уларни амалга оширишни жадаллаштириш учун қўшма Мувофиқлаштирувчи қўмита таъсис этиш муҳимлиги қайд этилди.

Хавфсизлик, терроризм ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo