icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Резавор боғлар тажрибаси кенгайтирилади

15.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган агросаноат боғини бориб кўрди.

Бўстонлиқда сув мўл, ери унумдор. Бунга асосланиб, туризм ва аграр соҳа уйғун ривожлантирилмоқда. Жумладан, Чимён маҳалласида 3 минг гектар майдонда малина, қорағат, қулупнай, ўрмон ёнғоғи каби меваларни етиштириш йўлга қўйилмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 60 миллион доллардан ортиқ. Бу маблағ эвазига боғлар ташкил этилади, мевани қайта ишлаш корхоналари ҳамда катта сиғимли омборхоналар қурилади.

Айни пайтда 50 гектар майдонда малина ва қулупнайнинг хорижий экспортбоп навлари экилган. Боғ тўлиқ томчилатиб суғорилади.  Малинанинг ҳар гектаридан 400 миллион сўм, қулупнайдан эса 500 миллион сўмгача даромад олинади.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгандан сўнг йилига 24 минг тоннага яқин маҳсулот етиштирилади. Унинг салмоқли қисми – ўрмон ёнғоғи ва резаворлар экспортга йўналтирилади. Энг муҳим жиҳати, боғларда 12 мингдан зиёд киши ишли бўлади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳани қўллаб-қувватлаб, энди қайта ишлашни ривожлантириш кераклигини таъкидлади. Бунинг учун навни танлашдан тортиб, ишлов бериш, меваларни териш ва саралаш жараёнларигача замонавий ёндашув талаб этилади. Бу маҳсулотларнинг сифати ва харидоргирлигини таъминлаб, экспортда ҳам муҳим ўрин тутади. Боғ яшнаб, атрофида корхоналар ва турдош хизматлар кўпайгани сари одамлар узоққа қатнамай, шу ерда ишлайди. Қўшимча даромад манбаи пайдо бўлиб, ҳудуд иқтисодиёти ривожланади.

Президентимиз бошқа адир ва яйловлар имкониятини ҳам ўрганиб, шундай сердаромад боғлар ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

– Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат. Бу жиҳатлари бошқа анъанавий экинларга нисбатан бир неча баробар юқори. Шунинг учун бундай маҳсулотлар етиштиришни кўпроқ одамларга ўргатиб, даромадини кўпайтириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo