icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Бўстонлиқда яна бир умуммавсумий курорт

15.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги янги туризм мажмуаси имкониятлари билан яқиндан танишди.

Сўнгги йилларда ҳудудда инфратузилма ривожлантирилиб, йилнинг тўрт фаслида мароқли саёҳат учун қулай шароит яратилди. Амирсой, Чиноркент, Чорвоқ дарвозаси каби улкан мажмуалар, замонавий меҳмонхоналар, дам олиш ва умумий овқатланиш масканлари ишга туширилди.

Энди бу сафга “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ҳам қўшилади. Франциянинг “MND” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа учун 1 минг 278 гектар майдон ажратилган.

Лойиҳа доирасида меҳмонхоналар ва денгиз сатҳидан 3 минг 300 метр баландликкача осма дор йўли қурилади. Бу тўлиқ мавсумий туризмни таъминлайди. Қишда чанғи ва сноуборд, бошқа ойларда эса тоғ сайёҳлиги ва кўнгилочар ҳордиқ имкониятлари пайдо бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаларини кўздан кечирди.

Жумладан, 6 қаватли замонавий меҳмонхона 320 нафар сайёҳни қабул қилиш имкониятига эга. Унда йил давомида ўртача 45 минг туристга хизмат кўрсатилиши режалаштирилган. Эътиборлиси, бу ерда “Wyndham” бренди билан ҳамкорликда малакали бошқарув йўлга қўйилмоқда. Бу нафақат хизмат сифати, балки мамлакатимиз туризмининг халқаро нуфузини оширишда ҳам муҳим саналади. Меҳмонхонани ноябрда ишга тушириш режалаштирилган.

Ҳудуддаги яна бир лойиҳа доирасида 7 ва 5 қаватли апарт-отеллар, 7 қаватли меҳмонхона ҳамда 2 қаватли ресторан қурилди. Уларда ҳам хизмат сифатини халқаро стандартлар даражасига олиб чиқиш режалаштирилган. Йил давомида ўртача 54 мингдан зиёд меҳмонни қабул қилиш мўлжалланган. Мажмуада 100 дан ортиқ киши ишли бўлади.

Айни пайтда 6 та шале қурилиши давом этмоқда.

Президентимиз янги мажмуалар қуриш ва хизмат кўрсатишда илғор тажрибаларни қўллаш, ходимлар малакасини ошириш муҳимлигини қайд этди. Ҳудуддаги имкониятларни туризм платформаларида тарғиб этиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни фаол жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шу ерда 300 та автомобилга мўлжалланган тураргоҳ ҳам бор. Унинг биринчи қаватида ресторан, болалар майдончаси ва савдо мажмуаси ташкил этилган. Бу нафақат қулайлик, балки туристлар учун қўшимча хизматларни яхлит тақдим этиш имкониятини ҳам беради.

Умуман, “Чимён” умуммавсумий курорти самарасида хизмат кўрсатиш соҳасида минглаб янги иш ўринлари, маҳаллий аҳоли учун барқарор даромад манбаи пайдо бўлади. Туристларга энг замонавий хизматларни таклиф этиб, мамлакатимизга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини сезиларли оширади.

Бўстонлиқда туризм бошқа соҳалар билан уйғун тарзда ривожланиб, бутун ҳудуднинг иқтисодий қиёфасини ўзгартираяпти. Савдо ва хизматлар тури, транспортлар ҳаракати кўпайяпти. Шу боис умуммавсумий курорт лойиҳаси доирасида автомобиль йўлида туннел ҳам қурилди.

Ушбу иншоот таркибига узунлиги 1 минг 450 метр бўлган асосий йўл қисми, 2 та кўприк ва пиёдалар йўлаклари киради. У ҳудуддаги тоғ курортларига олиб борувчи асосий йўлни қисқартиради. Хавфсизликни ошириб, транспортлар ҳаракатини енгиллаштиради. Туннел орқали соатига 500 дан зиёд автомашиналар хавфсиз ва қулай ҳаракатланиши мумкин.

Йўллар қулайлиги ҳудуднинг туризм салоҳиятини тўла ишга солиш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили экани таъкидланди. Шу билан бирга, табиатни мусаффо сақлаш, дам олувчиларнинг экологик маданиятини ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Бу каби лойиҳалар туристларга қулайлик яратиши баробарида мамлакатимизнинг инвестициявий ва маданий жозибадорлигини оширади. Бўстонлиқ бугунги кунда табиий гўзалликлари, замонавий мажмуалари ва юксак хизмат маданияти билан ана шундай марказга айланиб бормоқда.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo