icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

11.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, ушбу йўналишда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, ўқув жараёнига илғор тажрибалар, инновацион педагогик технологияларни кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчи ёшларга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки, шунингдек, юртимизда таълимга оид инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:

 

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан

Рахимов Хамиджон Мамажонович - Олтиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб директори, Фарғона вилояти

 

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

Бойқобилова Лобар Тоштемировна - Оқдарё туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Эгамбердиев Атабек Рўзимович - Ҳазорасп туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Абдуллаев Махмуджон Мухамедович - Тошкент давлат техника университетининг мехатроника ва робототехника кафедраси профессори

Оразимбетова Гулдариха Кдирбаевна - Қораўзак туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Суванов Омон - Гулистон давлат университетининг педагогика ва психология кафедраси катта ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Хушматов Рахматулло Раббимович - Самарқанд шаҳридаги алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 61-мактаб-интернатининг тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Шукуров Махманазар Каримович - Яккабоғ туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

 

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Таджибаева Маъмурахон Ашуралиевна - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ижрочи директори

 

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдуллаев Шавкат Вахидович - Наманган давлат университетининг кимё кафедраси профессори, Наманган вилояти

Ахмедова Муаттар Абдувахитовна - Қибрай туманидаги «Имкон» кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти дефектологи, Тошкент вилояти

Балтабаев Алимкул Эгамбердиевич - Сайхунобод туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Бўтаев Қахрамон Ниғматович - Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг академик хонандалик бўлими бош ўқитувчиси

Зияева Мохидил Бахтиёровна - Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Казимова Рохила Розиковна - Тайлоқ туманидаги 41-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Самарқанд вилояти

Каримова Мавлудахон Шаробутдиновна - Олтинкўл туманидаги «Al Impex garant» нодавлат мактабгача таълим ташкилоти директори, Андижон вилояти

Касимов Файзулло Мухамадович - Бухоро давлат педагогика институтининг бошланғич таълим кафедраси профессори, Бухоро вилояти

Пирматова Рано Нинниевна - Шеробод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Умаралиева Мамурахон Ташходжаевна - Тошкент фармацевтика институти академик лицейининг биология фани ўқитувчиси

 

«Дўстлик» ордени билан

Абдушукуров Анвар Кабирович - Ўзбекистон Миллий университетининг органик ва нефть-газ кимё кафедраси профессори

Азаренко Игорь Тимофеевич - В.А.Успенский номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг эстрада ижрочилиги бўлими ўқитувчиси

Азимов Рахим Азизбоевич - Россия Федерацияси Давлат Думасининг Хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Вольфганг Антон Ҳеррманн - «Янги Ўзбекистон» университетининг фахрий президенти

Дружинина Елена Сергеевна - Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактаби мураббийси

Иброҳим Саид Абдулла Али Алҳажри - Бирлашган Араб Амирликларининг Халифа университети президенти  

Исматиллаев Хабибулла - Олтинсой туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Кадирова Адиба Рахмоновна - Шаҳрисабз шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Кинг Стефен Ричард - «Cambridge University Press & Assessment» ташкилотининг Европа, Марказий Осиё ва Америка бўйича бош координатори

Қалбаева Наубаҳар Пердебаевна - Нукус туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Марсден Аббей Николе - Андижон шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Миржалилова Гулбахор Мирахмоновна - Чуст туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Мирзакулов Батиржон Казакбаевич - Мирзачўл тумани ҳокими, Жиззах вилояти

Расселл Ҳейли Даниэл - Миробод туманидаги 175-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Сайфутдинов Анвар Назарович - Миробод тумани ҳокими, Тошкент шаҳри

Сапаровa Гулдар Жусупалиевна - Бўка туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Султанова Шахида Юлдашевна - Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг академик лицейи ижрочи директори

Уварова Вера Юрьевна - Тошкент шаҳридаги «Novda Edutainment» масъулияти чекланган жамиятининг гуманитар фанлар бўйича ўқув-услубий мажмуаларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи

Усманова Нодира Сохибовна - Қарши шаҳридаги 2-кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти логопеди, Қашқадарё вилояти

Хасанов Бахтиёр Темирович - Оқдарё туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Хафизова Сайёра Бахтияровна - Навбаҳор туманидаги 1-мактабгача таълим ташкилоти директорининг ўринбосари, Навоий вилояти

Шамусаров Шарустам Гиязович - Тошкент давлат шарқшунослик университетининг арабшунослик олий мактаби профессори

 

«Соғлом турмуш» медали билан

Абдурахманова Сурайё Мирзамахмутовна - Учқўрғон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Наманган вилояти

Азимова Наргиза Фагимовна - Пахтакор тумани спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийси, Жиззах вилояти

Артиков Урол Юсупович - Жарқўрғон тумани спорт мактабининг дзюдо бўйича мураббийси, Сурхондарё вилояти

Закирова Дилноза Шарифовна - Бухоро туризм ва маданий мерос техникумининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Камолова Шоҳзода Файзуллаевна - Навоий шаҳридаги «Баркамол авлод» болалар мактабининг робототехника тўгараги раҳбари, Навоий вилояти

Мусаев Саминжон Алиевич - Учкўприк туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Рузикулов Равшан Рахматуллоевич - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг юнон-рум кураши бўйича катта мураббийси

Солиев Анвархужа Мақсудович - Янгийўл туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Чориев Фахриддин Уролович - Қамаши туманидаги 2-спорт мактаби директорининг футболни ривожлантириш бўйича ўринбосари, Қашқадарё вилояти

 

«Шуҳрат» медали билан

Абдиназаров Хасанбой Холиқназарович - Данғара туманидаги «Д.И.Менделеев» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Фарғона вилояти

Абдуллаева Фотима Бахромовна - Жиззах шаҳридаги «Jizzakh International School» хусусий мактаби директори, Жиззах вилояти

Аманов Бахтияр Хушбакович - Чирчиқ давлат педагогика университетининг генетика ва эволюцион биология кафедраси мудири, Тошкент вилояти

Аманова Зулхумор Муталовна - Ангрен шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабнинг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Ахмедова Ҳафиза Ҳакимовна - Бухоро давлат техника университети академик лицейининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Ахунова Тамара Уктамовна - Булоқбоши туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Бердиёрова Хуршида Жамбуловна - Косон туманидаги 95-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Бобаназаров Шербай Абдирахманович - Музработ туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Бобоев Мақсуд Мaҳмудович - Жондор туманидаги 46-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Болтаева Лола Абдувоҳидовна - Юнусобод туманидаги 273-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Джаббаров Рузмат Алланазарович - Хива шаҳридаги 121-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Жалелов Илхам Клишбаевич - Қонликўл туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Жалилов Беҳзод Муротович - Тошкент шаҳридаги «Target international school» нодавлат таълим муассасаси раҳбари

Жаниқулов Маъруф Махсуд ўғли - Фориш туманидаги 47-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Жураева Феруза Баходировна - Вобкент туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Занжирова Хуршида Махмудовна - Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг информатика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Зикирова Санам Киличевна - Қарши шаҳридаги «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйи энагаси, Қашқадарё вилояти

Камалитдинов Жобир Нуритдинович - Давлатобод туманидаги «Aisha Home Textile» масъулияти чекланган жамияти директори, Наманган вилояти

Каримов Элдор Эркинович - Ғузор туманидаги 1-политехникуми директори, Қашқадарё вилояти

Мамажонова Зохидахон Турсуновна - Норин туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Мирзаева Рахима - Фарғона шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Мирзахмедов Улугбек Уйирбекович - Бўстонлиқ туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг мусиқа фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти  

Насирова Шаира Нармурадовна - Навоий давлат университетининг рақамли технологиялар кафедраси профессори, Навоий вилояти

Норқўчқарова Салима Нормуминовна - Қумқўрғон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Оразбаев Журабек Ибадуллаевич - Элликқалъа туманидаги «Сарабий» ўқув маркази раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

Пўлатов Рашиджон Рахимович - Бешариқ туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг технология фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Сайдахматова Халимахон Исмоиловна - Қува туманидаги 1-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Фарғона вилояти

Салаев Санъатбек Камилович - Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Салимов Хайтбой Мирзаевич - Марҳамат туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Саломов Умид Фирдавсиевич - Самарқанд шаҳридаги «Anvar Zamon Nur» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти

Самадова Гулбаҳор Саидмурадовна - Жиззах шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Самиева Нафосат Камоловна - Китоб туманидаги 3-оилавий болалар уйи раҳбари, Қашқадарё вилояти

Сарсенбаева Улдаулет Ансатбай қизи - Бўзатов туманидаги 20-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Султанова Гулнора Алимбаевна - Урганч шаҳридаги 18-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси, Хоразм вилояти

Султонов Жахонгир Хасанжон ўғли - Ўзбекистон туманидаги «Edu fly» ўқув маркази раҳбари, Фарғона вилояти

Султонов Султон Истамович - Бухоро шаҳридаги 24-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг бошланғич синф ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Темиров Анвар Ғайрат ўғли - Самарқанд шаҳридаги «Юксалиш қурувчи» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Самарқанд вилояти

Тиллаев Алишер Хасанович - «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университетининг «International House-Tashkent» академик лицейи директори

Тишликова Дилнора Махмудовна - Гулистон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Турғунов Бекзод Мирзамахмуд ўғли - Чортоқ туманидаги «Stanford LC» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Наманган вилояти

Умарова Озодахон Исраиловна - Жалақудуқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Ўтанов Шуҳрат Қўшмуродович - Ғаллаорол туманидаги 24-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Хакназаров Фархад Мамарахимович - Гулистон туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Хамидов Хайрулло Исмоилович - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг металлургия кафедраси профессори, Навоий вилояти

Хамидова Гулноза Бахтиёровна - Зомин туманидаги «Иқтидорлилар» хусусий мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Хўжаниёзова Умида Қаландаровна - Урганч туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Шин Елена Петровна - Бекобод шаҳридаги 11-кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти дефектологи, Тошкент вилояти

Шобердиев Омон Абдихолиқович - Қумқўрғон туманидаги 1-политехникумнинг махсус фан ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Шодмонова Марҳабо Ўктамовна - Қизилтепа туманидаги 1-политехникумнинг махсус фан ўқитувчиси, Навоий вилояти

Эгамбердиев Санжар Усанбаевич - Ширин энергетика техникумининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Сирдарё вилояти

Элмирзаев Парвоз Пардаевич - Китоб туманидаги 50-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Эргашев Шерзод Шодибек ўғли - Жиззах шаҳридаги Президент мактабининг математика фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Явидов Баҳрам Янгибаевич -  Нукус давлат педагогика институтининг физика ўқитиш методикаси кафедраси профессори, Қорақалпоғистон Республикаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo