
05.09.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониМамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, биофизика йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан кўплаб муҳим ихтиролар, илғор инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга қўшган катта ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлаш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири, академик Арипов Тахир Фатиховичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев