icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Адлия тизимига доир таклифлар тақдимот қилинди

05.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни адлия тизимида давлат хизматларини кенгайтириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Сўнгги саккиз йилда адлия фаолиятини янгича ташкил қилиш учун 70 га яқин қонун ва қарорлар қабул қилинди. Тизимни аҳолига яқинлаштириш учун 20 дан ортиқ қўшимча ваколатлар берилди. Ҳудудларда 202 та Давлат хизматлари маркази қурилди. Бугунги кунда 500 дан ортиқ давлат хизматлари “бир дарча” тамойили асосида кўрсатилмоқда. Илгари соатлаб, кунлаб кутилган маълумотлар ҳозир 5-10 дақиқада олиняпти.

Лекин бу борада ҳали қилинадиган ишлар кўп. Давлат идоралари ўртасида электрон ҳамкорлик етарли эмаслиги бюрократик тўсиқларга сабаб бўлмоқда. 200 дан ортиқ давлат хизмати ҳамон эскича усулда кўрсатиляпти. Чекка ҳудудларда аҳолининг хизматлардан мустақил фойдаланиш имконияти чекланган.

Шу боис, тақдимотда давлат хизматларини янада кўпайтириш ва осонлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Режага кўра, келгуси уч йилда давлат хизматлари 900 тага етказилади. Йилига 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1 минг 100 та интерактив киоск ўрнатилади.

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.

Бугунги кунда нотариуслар одамларга 80 дан ортиқ турдаги хизмат кўрсатяпти. Лекин онлайн хизматлар улуши жуда кам – 11 фоиз.

Давлатимиз раҳбари рақамлаштириш орқали фуқароларга қулайликларни ошириш зарурлигини таъкидлади. 2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракат онлайн расмийлаштиришга ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, нотариал хизматлар кўрсатишда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилиниб, буни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.

Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказида 64 турдаги экспертиза хизматлари ўтказиляпти. Лекин ҳудудларда бунинг ярми ҳам йўқ.

Шунинг учун экспертиза бўйича янгича ёндашув қилиш, ҳудудий экспертиза марказларининг моддий-техник базасини яхшилаш, бу орқали улардаги экспертиза турларини қўшимча равишда 15 тадан 25 тагача кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Экспертизанинг янги турларини жорий этишда рақамли технологиялардан, инсон омили йўқ дастурлардан кенг фойдаланилади. Суриштирув, тергов органлари ва экспертиза муассасалари ўртасидаги ҳужжатлар алмашинуви тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Автоҳалокат жойини 3D моделлаштириш, видеотехника ва фототехника экспертизаси каби янги хизматлар татбиқ этилади.

Нодавлат суд экспертиза фаолиятини кенгайтириш, суд эксперти сифатида алоҳида бюро очган ҳолда мустақил иш юритишга рухсат бериш, Ўзбекистон Суд экспертлари палатасини ташкил этиш бўйича таклифлар маъқулланди.

Одамларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам муҳим. Шу мақсадда “Ақлли тарғибот” асосида аҳоли ва тадбиркорларга янги ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни манзилли тарзда, электрон тизимлар орқали етказиб бериш йўлга қўйилади. Қонунчиликни мутахассислар иштирокида содда тилда шарҳлаб борувчи “Adliya TV” интернет саҳифаси ишга туширилади.

Ислоҳотларни ўз вақтида ва сифатли бажаришда мутасаддиларнинг ташаббускорлиги, жавобгарлиги, масъулияти ва ваколатларини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Шу боис, ўз соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар ҳузуридаги органларга ҳам идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ваколати берилади.

Бундай ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари соддалаштирилади. Натижада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг ўртача муддати 2 баробарга қисқаради.

Тақдимот якунида мазкур таклифларни амалга ошириш бўйича фармон ва қарорлар имзоланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo