icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига 

02.09.2025

 

Қадрли фарзандларим! 

Ҳурматли устоз ва мураббийлар!

Муҳтарам ота-оналар!

Аввало, сиз, азизларни юртимиздаги 10 мингдан зиёд мактабларда Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллик байрамига уйғун ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу шукуҳли айёмда “Биринчи қўнғироқ”лар жаранги остида илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган 720 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз ва набираларимизни, уларнинг ота-оналарини алоҳида қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят мамнунман. 

Ҳеч шубҳасиз, кейинги йилларда бутун юртимиз каби мактабларимиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, улар том маънода Янги Ўзбекистон тимсолига айланиб бораётгани барчамизни чексиз қувонтиради. Чунки мактаб қанчалик обод ва чароғон бўлса, жамият ҳаёти шунчалик фаровон, мазмунли ва маърифатли бўлади. 

Шу маънода, мамлакатимизда таълим-тарбия жараёнлари тобора такомиллашиб бораётгани, ҳар йили кўплаб янги ўқув масканлари барпо этилаётгани, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, мактаб иши умумхалқ ҳаракатига айлангани – кейинги даврда эришган энг катта ютуқларимиздан бири, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Чиндан ҳам, кўзлари илмга ҳавас ва ҳаяжон билан чақнаб турган сиздек азму шижоатли ёшларимизга  юксалиш ва камолот, бахт ва саодат эшикларини очиб берадиган муқаддас даргоҳ – мактабларимиз равнақида биз халқимиз, миллатимизнинг ёруғ келажагини кўрамиз. Бугунги кунда ўз олдимизга қўяётган катта-катта мақсадларга эришишнинг асосий омили, бош калитини, аввало, таълимда, мактабларимизда, деб биламиз. 

Сўнгги йилларда ўқувчи ёшларимиз ҳурматли устоз ва мураббийлари билан биргаликда ана шундай юксак эътиборни чуқур ҳис этиб, ўқишда, ижодда, спортда, жамоат ишларида муҳим ғалабаларни қўлга киритаётгани бизга албатта қўшимча куч-ғайрат, илҳом ва ишонч бағишлайди. 

Кўплаб мактаб битирувчилари мамлакатимиздаги нуфузли олий ўқув юртлари билан бирга хориждаги етакчи университетларга юқори балл билан ўқишга кираётгани, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига улкан ҳисса қўшаётгани ҳаётимизда мактабнинг, устоз-мураббийларнинг аҳамияти янада ортиб бораётганини кўрсатади. 

Ишончим комил, сиз, азизлар ана шундай эзгу анъаналарни муносиб давом эттирасиз ва юксак босқичга кўтарасиз.   

Ҳеч қачон унутманг, мактаб – бу мўъжиза, китоб, устозлар ўтадиган ҳар бир дарс – беқиёс хазинадир.

Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва қобилиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган марраларга албатта етасиз.

Бу йўлда сизларга сиҳат-саломатлик, ютуқ ва зафарлар тилайман.

Янги ўқув йили барчангизга муборак бўлсин!


Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo