
25.08.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониМамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътибори ва нуфузини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссаси, илғор инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини жадал ривожлантириш борасидаги улкан хизматлари, жамиятимизда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони билан
Халилов Насриддин - Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг ўсимликшунослик ва ем-хашак етиштириш кафедраси мудири, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими» фахрий унвони билан
Кудратов Уктам Аралович - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Қизилқум кон бошқармаси «Пистали» кони бош муҳандисининг ўринбосари
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан
Уразметов Шермухаммат Джумабаевич - «Ўзбекгеофизика» акциядорлик жамиятининг «Устюрт геофизика экспедицияси» филиали геология-геофизика ишларини истиқболли прогнозлаш бўлими бошлиғи
Ҳамроев Умаржон Артиқович - «Навоийуран» давлат корхонасининг «Уран ва ноёб металлар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази геология-қидирув экспедицияси бош геологи
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи» фахрий унвони билан
Турсунов Жамшид Юнусович - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
Хидоятов Шерзод Саиджанович - Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони билан
Вахабов Даврон Абдужалалович - Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси
Саидмурадов Уктам - Самарқанд туманидаги «Стеклопластик» масъулияти чекланган жамияти раиси, Самарқанд вилояти
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фуқаро авиацияси ходими» фахрий унвони билан
Цой Николай Валерьевич - «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси учувчи-инспектори
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
Қудратхўжа Шерзодхон Тожиддинхон ўғли - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан
Айимбетова Гулхатша Аймановна - «Айқулаш» қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли вокал артисти, Қорақалпоғистон Республикаси
Ганиева Матлуба Махамажановна - Андижон туманидаги «Орол» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти
Нематова Наргиза Исамиддиновна - Олот тумани ҳокими, Бухоро вилояти
Саидов Сирожиддин Салохович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Тумишова Аксавли Молдагалиевна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Зарафшон шаҳридаги 9-умумий ўрта таълим мактаби директори, Навоий вилояти
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Бердикулов Асатулла Ҳасанович - Сардоба туманидаги «А.Қодирий» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Ишметов Тимур Аминджанович - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси
Мурадов Мансурджан Насирович - Республика «Усто» уюшмаси раиси
Хидиров Лочин Шопулотович - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси цех участка устаси
«Дўстлик» ордени билан
Акбаржонов Азиз Акбаржон ўғли - «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Акрамова Хушвахт Норкуловна - Бухоро шаҳридаги «Биродар шаҳарлар» жамияти раиси, Бухоро вилояти
Арзиев Фарҳод Нуритдинович - Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Атабаев Шуҳрат Халдарович - Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси
Бахрамов Шамирза Пашаевич - Сирдарё тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси техник-гидрометри, Сирдарё вилояти
Иргашева Мархамат - Мирзо Улуғбек туманидаги «Асака» маҳалла фуқаролар йиғини нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Тошкент шаҳри
Исмоилов Хабибидин - Фарғона туманидаги деҳқон хўжалиги боғбони, Фарғона вилояти
Исраилов Исмаил Иркинович - Тошкент шаҳридаги «Development and Marketing Group» масъулияти чекланган жамияти директорининг ўринбосари
Кучкаров Бахром Тулкинович - Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари
Қодиров Акмал Сайфуллоевич - «Enter Engineering Pte. Ltd» компаниясининг Имом Бухорий мажмуаси қурилиш лойиҳаси раҳбари
Мухамматова Дилбар Даврановна - Термиз туманидаги «Намуна» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти
Набиева Парахат Рахматуллаевна - Шароф Рашидов туманидаги «Ҳукуматой Мирзаалиева» биолабораторияси раҳбари, Жиззах вилояти
Наримбетов Юлдаш Ибрагимович - Беруний туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Насиров Кузибой - Қизилтепа туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Навоий вилояти
Примов Орифжон Хасанович - Паркент тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Тошкент вилояти
Рахимова Нигина Хайруллаевна - «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори
Садовников Владимир Владимирович - Наманган шаҳридаги «Проект-сервис» масъулияти чекланган жамияти директори, Наманган вилояти
Санаев Исмат Санаевич - Ўзбекистон Халқ демократик партияси Пахтачи тумани Кенгаши раиси, Самарқанд вилояти
Сейтеков Турганбай Берданович - Нукус тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси асфальт ётқизиш машинаси ҳайдовчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Сиротин Игорь Васильевич - «Uzbekistan airways technics» масъулияти чекланган жамиятининг Ғарбда ишлаб чиқарилган самолётларга техник хизмат кўрсатиш маркази муҳандиси
Соатов Мумин - Кўкдала тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Қашқадарё вилояти
Ташматов Тажидин Сатволдиевич - Андижон вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси автогрейдер ҳайдовчиси
Туляганов Кудратилла Асатуллаевич - «Асака» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Турсунов Рашит Рахмонович - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 3-автобаза бошлиғи
Умерова Гаянэ Олеговна - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг департамент бошлиғи
Усманов Равшан Аброрович - Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Файзиева Васила Солиховна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзоси
Файзиева Дилором Хуснитдиновна - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари
Федин Александр Григорьевич - Жарқўрғон туманидаги «Оқтепа» ов хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Хасанов Назиржон Набижанович - «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси
Хожибоев Эркинжон Валижонович - Хонобод шаҳри ободонлаштириш бошқармаси кўкаламзорлаштирувчиси, Андижон вилояти
Шералиев Курбонали - Ховос тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Сирдарё вилояти
Шерматов Зикрилла Шукурович - «Нуроний» жамғармасининг Косон тумани бўлими раиси, Қашқадарё вилояти
Шонагметова Нина Ефимовна - «Ўрта Чирчиқ гидроэлектрстанциялари каскади» филиалининг ишлаб чиқариш-техник бўлими етакчи муҳандиси, Тошкент вилояти
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Абдиев Жахонгир Ибрагимович - Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Абдуллаев Тулқин Мансурович - Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари
Абдусаттаров Тулкин Сайфуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Абидов Акмал Джурабаевич - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Авезов Жасурбек Шавкатович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппорович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Бутаев Ориф Алибоевич - «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси
Галтемиров Шароф Қурбанбаевич - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Джахангирова Элла Анатольевна - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг департамент бошлиғи
Жуманиязов Нодир Кадамович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Жураев Баходир Ибрагимович - «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси
Исмаилов Мурад Валижонович - Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосари
Исхакова Гузал Гайратовна - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Кадиров Шухрат Мунавварович - Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори
Киличов Тимур Машарибович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Қаршиев Рустам Жўраевич - Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари
Лапасов Улугбек Хидирович - Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили
Миракулов Миравзал Миродилович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Мирахмедов Зиёд Махамаджанович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Муталов Зохириддин Абдугапурович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Рахимова Гулнора Хашимовна - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
Рахматов Феруз Касимович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Саидолимов Саидхон Талъат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Тангриев Иззат Рахматуллаевич - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Умаров Олимжон Мухамаджанович - Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари
Хайдаров Жаҳонгир Бахтиярович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Ходжаев Фуркат Салимович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими
Холмуродов Нозимжон Қосимович - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари
Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли - Чилонзор тумани ҳокими, Тошкент шаҳри
Хошимов Нодирбек Анваржонович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
Юлдашев Кахрамон Анварджанович - Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари
Юсупбаев Шухрат Машхурович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими
«Соғлом турмуш» медали билан
Тулабаев Мирзаали Эркабаевич - Қўқон шаҳри нуронийлар жамоатчилик кенгаши спорт тарғиботчиси, Фарғона вилояти
«Келажак бунёдкори» медали билан
Бозоров Миршодбек Шукур ўғли - Ромитан туманидаги «Тарнаут» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси, Бухоро вилояти
Мажидов Бобомурод Баҳронович - Тошкент шаҳридаги «Akfa Dream World» масъулияти чекланган жамияти директори ўринбосари
«Жасорат» медали билан
Аблаева Фароғат Муртазаевна - Учтепа туманидаги заргарлик буюмлари ясовчи ҳунарманд, Тошкент шаҳри
Жумаева Шоҳида Қулматовна - Шеробод туманидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг «Қорабоғ» ўқув маскани тикувчиси, Сурхондарё вилояти
Имомаддинов Халилла Камолович - Шовот туманидаги «Хўжаобод-2018» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
Мансуров Замир Бақоевич - Вобкент туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Бухоро вилояти
Орипова Зухрахон Аъзамовна - Олтиариқ туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Фарғона вилояти
Рўзиева Шаҳло Мансуровна - Томди тумани спорт мактабининг шахмат бўйича мураббийси, Навоий вилояти
Сафаров Музаффар Шавкатович - Нарпай туманидаги маиший техникаларни таъмирлаш устаси, Самарқанд вилояти
Солиев Лутфулложон Собитович - Чуст туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, тикувчи, Наманган вилояти
Суюнов Мансур Халилович - Фориш туманидаги видео монтаж устаси, Жиззах вилояти
Турдиқулова Саёра Шарофовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Китоб тумани бўлими аъзоси, каштадўз, Қашқадарё вилояти
Худойбердиева Нодира Хомиджановна - Шаҳрихон туманидаги ҳунарманд-тикувчи, Андижон вилояти
Шакиров Илхам Гавазович - Оқолтин туманидаги якка тартибдаги тадбиркор, фотосуратчи, Сирдарё вилояти
Шарипов Максуд Кенжаевич - Элликқалъа туманидаги автомобилларни таъмирлаш устаси, Қорақалпоғистон Республикаси
Эргашев Дониёр Азимович - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бўка тумани бўлими аъзоси, ёғоч ўймакорлиги устаси, Тошкент вилояти
«Шуҳрат» медали билан
(100 ёшдан ошганлар)
Гаданова Хатича - Нарпай тумани, Самарқанд вилояти
Галимова Назиба - Боғот тумани, Хоразм вилояти
Зарипова Наржан - Беруний тумани, Қорақалпоғистон Республикаси
Имомқулова Сухсурбу - Поп тумани, Наманган вилояти
Кенжаева Анор - Янгиобод тумани, Жиззах вилояти
Матисақова Мелибу - Бувайда тумани, Фарғона вилояти
Нарматов Уразали - Сардоба тумани, Сирдарё вилояти
Розиева Назмира Мирсултановна - Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри
Табаров Икрам - Шўрчи тумани, Сурхондарё вилояти
Тағоев Журақул - Хатирчи тумани, Навоий вилояти
Тешаев Ачил - Жондор тумани, Бухоро вилояти
Усмонова Мехри - Чиноз тумани, Тошкент вилояти
Ширназаров Махмадали - Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти
Юлдошева Чинихон - Пахтаобод тумани, Андижон вилояти
«Шуҳрат» медали билан
Абдурахмонов Ифтихор Исмоилович - «Темирйўлинфратузилма» акциядорлик жамиятининг Қўқон локомотив депоси Андижон филиали тепловоз машинисти, Андижон вилояти
Абдухакимова Гулфуза Абдурахмановна - Пастдарғом туманидаги «Буюк Турон» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Самарқанд вилояти
Авазов Элмурод Рўзимуродович - Жарқўрғон тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти
Адилов Юлдош Хасанович - Мирзачўл туманидаги «Мирзачўл сервис авто» масъулияти чекланган жамияти автобус ҳайдовчиси, Жиззах вилояти
Алиева Нодирахон Иброхимовна - Риштон туманидаги «Агроном Алиев» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Алимджанов Камилжан Валиджанович - Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси чилангар-сантехниги
Аллабергенов Муродбек Анварбекович - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази директори
Аманов Ойбек Анварович - Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, Қашқадарё вилояти
Амонов Наим Насимович - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Шимолий кон бошқармаси директори
Арашов Жалол Самандарович - Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари
Арипов Бахтиёр Мухамедович - Андижон туманидаги «Valley Fish» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Андижон вилояти
Артиқов Мелиқузи Маматқулович - «Сирдарё-Зарафшон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси экскаватор машинисти, Жиззах вилояти
Аскарова Гулжамол Шодмановна - Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси
Балтабаев Хабибулла Мўминович - «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш дирекцияси пайвандлаш цехи бригада бошлиғи, Андижон вилояти
Бегматов Абдулла Тўрақулович - Боёвут туманидаги «Боёвутлик Ҳумоюн» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти
Ғозиев Нурматжон Нуъмонжонович - Бағдод тумани «Чекхитой» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Фарғона вилояти
Давлатов Ибадулла Уракович - Термиз туманидаги «Қорахон-Янгиариқ» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти
Дадаходжаев Носир Ибрагимович - «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» масъулияти чекланган жамиятининг изоляция ва ўта кучланишдан ҳимояланиш ишлаб чиқариш хизмати бошлиғи ўринбосари
Дехканов Азиз Равшанович - Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси мутахассиси
Джораев Джасур Саттиваевич - Тошкент шаҳридаги «12-трест» акциядорлик жамиятининг 2-механизациялашган кўчма колоннаси электр-газ пайвандчиси
Джумабекова Гулзайнат Хусановна - «Чирчиқ трансформатор заводи» акциядорлик жамиятининг цех ғалтак ўровчиси, Тошкент вилояти
Ёдгоров Шухрат Ўразбаевич - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Марказий кон бошқармаси «Мурунтоғ» кони участка портлатувчиси
Имамбердиев Надир Аскарович - «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 3-Мис бойитиш фабрикаси янчиш ва флотациялаш цехи тегирмон машинисти
Иминов Абдулазиз Турдиевич - Тошкент шаҳридаги «Green TV» масъулияти чекланган жамияти мутахассиси
Иргашев Элёр Агламович - «Гидропроект» акциядорлик жамияти бош муҳандиси
Кутлимуратова Нигора Машариповна - Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи
Қодиров Алишер Абдулахатович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари
Қодиров Рўзимбой Қурбанович - «Чапқирғоқ Амударё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси экскаваторчиси, Хоразм вилояти
Магзамов Азамат Парахатович - Кегейли тумани «Жузим бағ» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Мадатова Онара Джуракуловна - Хатирчи туманидаги «Лангар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Навоий вилояти
Маликова Гулчехра Рихсихўжаевна - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти бош илмий ходими
Мамаражабова Баҳора Дилмуродовна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Навоий вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи
Маматмўминов Акмал Жайловович - Ангор туманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Сурхондарё вилояти
Мансуров Ахрор Ахмадалиевич - Мингбулоқ тумани ҳокими, Наманган вилояти
Миноварходжаев Убайдулла Тахтаевич - Яшнобод туманидаги «Беҳизор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
Мирзаев Нурали Аскаралиевич - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг мутахассиси
Мусурманова Шоира Акбоевна - Булунғур туманидаги «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходими, Самарқанд вилояти
Назаров Эркин Эргашович - Яшнобод туманидаги «Яшнобод махсустранс» автотранспорт филиали ҳайдовчиси, Тошкент шаҳри
Насирова Фируза Руфатовна - Навоий шаҳар солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси давлат солиқ катта инспектори, Навоий вилояти
Нурматова Умигулсин Умирзоковна - Тўрақўрғон туманидаги «Мозоркўҳна» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти
Нурметова Елизавета Викторовна - «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонасининг ҳаракат хизмати поезд диспетчери, Тошкент шаҳри
Нуруллаев Зафар Деҳқонович - Самарқанд шаҳри ободонлаштириш бошқармасининг Сиёб ҳудуди бошлиғи, Самарқанд вилояти
Обидов Вохид Тўхтасинович - Ёзёвон туманидаги «Мезон» фермер хўжалиги бошлиғи, Фарғона вилояти
Отажанова Рахима - Шовот тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли, Хоразм вилояти
Парпиев Пўлатжон Расулович - Норин туманидаги «Ровот» маҳалла фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар бўйича маслаҳатчиси, Наманган вилояти
Райимов Алишер Абдумаликович - Ангрен шаҳар ҳокими, Тошкент вилояти
Рахимов Ёкубжан Абдуллажанович - Учқўрғон туманидаги «Иминжон Муҳаррам Бону» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси, Наманган вилояти
Рахматиллаев Озатбек Зарипович - Урганч туманидаги «Давлат-Рахматулла» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
Ризаев Фазлиддин Исмоилович - Самарқанд шаҳридаги «Самарқанд автомобиль заводи» масъулияти чекланган жамияти бош технологи, Самарқанд вилояти
Рузиев Азамат Абдирашидович - Қоракўл тумани «Мирзақалъа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Бухоро вилояти
Рўзиев Руслан Насирович - Конимех тумани ҳокими, Навоий вилояти
Рўзметова Зебинисо Жуманазаровна - Қўшкўпир туманидаги «Кенагас» биосервиси раҳбари, Хоразм вилояти
Сайидмусаев Сайидбахром Сайидбурхонович - Сўх тумани ҳокими, Фарғона вилояти
Самақова Мастурахон Эргашевна - Ўзбекистон туманидаги «Яйпан агропилла» масъулияти чекланган жамияти бош агрономи, Фарғона вилояти
Сориев Шерзод Эшонкулович - Пахтакор туманидаги «Шер-Улуғ-Жаҳон» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти
Сулайманова Гулсима Бахитжановна - Мўйноқ туманидаги «Қозоқдарё» овул фуқаролар йиғини раиси, Қорақалпоғистон Республикаси
Султонов Нуриддин Абдухамидович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси аъзоси
Тойнбаев Абдикадир Эралиевич - «Шўрўзак-Сирдарё» ирригация тизими бошқармасининг туманлараро каналлар бўлими Ўнг тармоқ канали гидротехниги, Сирдарё вилояти
Турсунбоева Дилфуза Тошбоевна - Бахмал туманидаги «Музбулоқ» ва «Ватанпарвар» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти
Турсунова Дилбар Номозовна - Яккабоғ тумани ободонлаштириш бошқармаси бригада бошлиғи, Қашқадарё вилояти
Турсунова Норбиби Мардановна - Бекобод туманидаги «Олтин пилла» масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Тошкент вилояти
Улугов Асроржон Аскаралиевич - «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятининг «Тўполанг ГЭС» филиали директори
Фазилова Фатима Мурадуллаевна - «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Ғарбий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси гидрогеология партиялари етакчи гидрогеологи, Сурхондарё вилояти
Худойбердиева Муқаддас Абдулхаковна - Гулистон туманидаги «Соҳил», «Боёвут» ва «Теракзор» маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоли, Сирдарё вилояти
Ҳайдаров Илғор Баракаевич - Шофиркон туманидаги «Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси, Бухоро вилояти
Шертойлоқова Гавхарой Нуманжон қизи - «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасасининг Андижон вилояти филиали бўлим бош мутахассиси
Юсупов Олим Қодирқулович - Паркент туманидаги «Сайёҳ-2000» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев