
Давлатимиз раҳбари Самарқандга жўнаб кетди
25.08.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.
25-26 август кунлари Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Самарқандда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.