
23.08.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониИнсон қадрини улуғлаш, аждодлар хотирасини эъзозлаш, уларнинг ибратли ишларини кенг тарғиб этиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтириш мақсадида ўзининг кўп йиллик самарали илмий-ижодий, ижтимоий фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, жамиятимизда эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида фидокорона хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва инсоний фазилатлари билан эл-юрт хотирасидан чуқур жой эгаллаган қуйидаги марҳум олим ва ижодкорлар мукофотлансин:
«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан
Арипов Уктам - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, жарроҳ олим
Ғафуров Вали - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, адиб
Жалолов Тўхтасин - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адабиётшунос олим, таржимон
Кабулов Васил Кабулович - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, кибернетик олим
Қосимов Бегали - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, жадидшунос олим
Мухамедов Қуддус (Қуддус Муҳаммадий) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
Парфиев Турсунали (Рауф Парфи) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
Раджапов Мурад Ядгарович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, актёр
Рустамов Алибек Рустамович (Алибек Рустамий) - Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, адабиётшунос олим
Сулаймонов Тўра (Тўра Сулаймон) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
Тухтасинов Мамиржон Салимжонович - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, хонанда
Халиков Мухритдин Джалалитдинович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда
Хамрабоев Ибрагим Хамрабоевич - Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, геолог олим
Юсупов Муҳаммаджон (Муҳаммад Юсуф) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Акилова Вилоят Исахаровна - Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, балетмейстер
Ахмедова Римма Ашуровна - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, театр актёри ва дубляж устаси
Вахобов Исмоил - Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи
Мадалиев Охунжон Нусратович - Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, хонанда
Назаров Анаркул Мамадович (Анор Назаров) - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, композитор
Обитжонов Анваржон (Анвар Обиджон) - Ўзбекистон Республикаси халқ шоири
«Дўстлик» ордени билан
Юлдашев Бахадир - «Дийдор» театр-студияси бадиий раҳбари
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев