icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тадбиркор ва ишбилармонларнинг янги авлоди – мамлакатимизнинг катта бойлиги

20.08.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 18 августдаги фармонига мувофиқ, мамлакатимиз иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини ошираётган, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида жонбозлик кўрсатаётган бир гуруҳ тадбиркорлар фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди.

20 август куни Янги Тошкентда мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилганларни Тадбиркорлар куни ва яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади.

– Бугунги маросимда етакчи тадбиркорларни, жамиятимизнинг энг илғор вакилларини кўриб турганимдан хурсандман. Бу соҳада катта ислоҳотларни бошлаганимизда иқтисодчиларда ҳам, тадбиркорларнинг ўзида ҳам қандайдир қўрқув бор эди. Лекин ишонч билан, шижоат билан имконият яратишдан тўхтамадик. Мутасаддиларни тадбиркорларни эшитишга мажбур қилдик. Бу ўз натижасини берди, давлат билан тадбиркорлар ўртасида ишонч ошиб борди. Бутун жамият тадбиркорга дўст бўлди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Юртимиз тадбиркорлари янги ғоя ва ташаббуслари билан барча тармоқларни олға тортаётгани, улар билан биргаликда катта-катта дастурлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

– Биз тадбиркорликка шароит яратдик, улар давлатга елкадош бўлди. Ўтган 4-5 йилда 7,5 миллион аҳолининг бандлиги таъминланди. Бу йилнинг ўзида 3 миллиондан зиёд иш ўрни очилди. Инвестиция ва бизнес муҳитини яхшиламаганимизда бундай натижалар бўлармиди, – дея таъкидлади Президент.

Албатта, тадбиркорларсиз бунга эришиб бўлмасди. Бугун иқтисодиётнинг турли тармоқларида, айниқса, қишлоқларда аҳолини даромадли қилишда улар ҳаракатлантирувчи куч бўлаётир. Юз минглаб ёшлар, хотин-қизларни касб-ҳунарли қилиш, тадбиркорликка ўргатиш тажрибаси ҳам тадбиркорлар билан ҳамкорлик маҳсули.

– Юртимизда тадбиркор ва ишбилармонларнинг янги авлоди шакллангани – бу бизнинг катта бойлигимиз ва ютуғимиз, – деди Президент. – Чунки ҳар бир тадбиркор инсон ўз ортидан ўнлаб одамни эргаштиради, уларга иш ўргатади, ишли, даромадли қилади, жамият ҳаётига янгилик олиб киради. Сизларни Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари, десак, арзийди.

Президентимиз ташаббуси билан шаклланган эзгу анъанага мувофиқ, ҳар йили илғор тадбиркорлар Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланиб келмоқда. Бу йил номзодларни танлашда ўз соҳасида барчага ўрнак бўлиб, аниқ натижага эришган, ишлаб чиқариш ва экспорт орқали ҳудудлар, бутун мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилди.

Маросимда давлатимиз раҳбари ушбу мукофотларни тантанали равишда топширди.

Мукофотланганлар соҳани доимий қўллаб-қувватлаётгани ва меҳнатларига юксак эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, зиёлилар иштирок этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo