icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон темир йўл транспорти соҳаси ходимларига

01.08.2025

Қадрли дўстлар!

Аввало, сиз, азизларни – минг-минглаб заҳматкаш йўлсоз, қурувчи ва муҳандислар, энергетик ва алоқачилар, машинист ва вагон кузатувчиларини, соҳанинг барча ишчи-хизматчилари
ва фахрийларини бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан барпо этилаётган янги темир йўл ва коммуникация тармоқлари, станция ва вокзаллар, аҳоли ва ташкилотларга кўрсатилаётган хизматлар халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш, мамлакатимиз транзит салоҳиятини ошириш, иқтисодиётимиз тармоқлари ва ижтимоий объектларнинг бир маромда ишлашини таъминлашда, ҳеч шубҳасиз, беқиёс аҳамиятга эга.

Ушбу қутлуғ айёмда туну кун самарали меҳнат қилиб, ана шундай масъулиятли соҳа равнақига муносиб ҳисса қўшаётган кўпмиллатли темир йўл жамоаларига, тизимдаги барча хизматчи ва ходимларга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман.

Ҳурматли темирйўлчилар!

Сўнгги йилларда миллий тараққиёт дастурларини амалга ошириш жараёнида мамлакатимизнинг транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятини оширишга устувор аҳамият бераётганимиз сизларга яхши маълум. Шу борадаги кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон темир йўллари фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, соҳада муҳим лойиҳа ва дастурлар ҳаётга жорий этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим. Қисқа муддатда 3 минг 800 километрдан зиёд темир йўл электрлаштирилиб, Бухоро – Урганч – Хива темир йўли қуриб битказилгани, локомотив парки замонавий техникалар билан тўлдириб борилаётгани шу йўналишдаги ишларимиз кўламидан далолат беради.

Энг муҳими, бундай саъй-ҳаракатларимиз узвий ва давомли бўлиб, бунинг тасдиғини Тошкент – Урганч – Хива йўналишида юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поездлар қатновини йўлга қўйиш, Мискин – Нукус темир йўл тармоғини электрлаштириш жараёнлари жадаллик билан олиб борилаётгани мисолида яққол кўриш мумкин.

Бундан ташқари, бу йил аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш, туризмни ривожлантириш мақсадида Самарқанд шаҳридан Ургутга, Тошкент вилоятидаги Байтқўрғон станциясидан Паркент туманига темир йўл тармоғини тортиб бориш ишлари бошланди. Шунингдек, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бўйича йирик халқаро лойиҳанинг амалга оширилаётгани нафақат мамлакатимиз, балки минтақамиз келажаги учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Қадрли соҳа ходимлари!

Бугунги кунда темир йўл транспортини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар тури ва ҳажмини кўпайтириш, уларнинг сифатини ошириш, муҳим замонавий коммуникация объектларини барпо этиш бўйича ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини, Янги Ўзбекистонга ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган қудратли темир йўл саноати, темир йўл тармоқлари ва хизматлари зарурлигини, ўйлайманки, барчамиз яхши тушунамиз.

Тарихимизда илгари кўрилмаган бундай улуғвор ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда биз аввало чуқур билим ва катта меҳнат тажрибасига эга бўлган, ўз иши ва касбини чин дилдан севадиган, бутун умрини элга хизмат қилишдек олижаноб ишга бағишлаб келаётган сиз, жонкуяр ва заҳматкаш темирйўлчиларимизга таянамиз.

Аминманки, сизлар халқимизнинг ана шундай юксак ишончидан куч ва илҳом олган ҳолда, янада самарали меҳнат қилиб, соҳа тараққиётини албатта янги босқичга олиб чиқасиз.

Сиз, азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва бахту саодат, серқирра фаолиятингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo