icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Зоминда юқори қийматли маҳсулотлар кўпаяди

22.07.2025

Давлатимиз раҳбари Зомин технопаркида режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Ушбу технопарк 400 гектар майдонда барпо этилмоқда. Биринчи босқичда 9 лойиҳа бўйича ишлар бошланган. Энди иккинчи босқич доирасида яна 5 та лойиҳа шакллантирилган.

Жумладан, “Longze Investment Group” компанияси билан ҳамкорликда хавфсизлик ва тиббиёт техникалари, “Foxit” компанияси билан ноутбук, планшет, сервер, роутер каби замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда. Шунингдек, чарм ва спорт пойабзаллари, қурилиш материаллари, чинни идишлар, кимё маҳсулотлари бўйича лойиҳалар кўзда тутилган.

Уларнинг умумий қиймати 250 миллион доллар атрофида бўлиб, юқори қийматли товарлар ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизи ташқи бозорга  йўналтирилади.

Жиззах вилоятида хорижий инвестициялар миқдори йил сайин ўсиб бормоқда. 2018 йилда вилоятда бор-йўғи 18 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилган бўлса, ўтган йили бу рақам 1 миллиард доллардан ошган. Охирги саккиз йилда вилоятга 3,7 миллиард доллар инвестиция киритилган,

4 мингдан зиёд саноат корхоналари ишга тушган. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 260 тадан ошган.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo