icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нефть-газ соҳасидаги лойиҳалар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди

21.07.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни нефть-газ соҳасида хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган ишлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда ўсиб бораётган талабга мос равишда энергетика изчил ривожлантирилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг хорижий ташрифлари ва улар доирасида ўтган бизнес форумлари натижасида кўплаб лойиҳалар амалга ошмоқда.

Жумладан, Озарбайжоннинг “Socar” компанияси билан Устюртдаги конларда қидирув ўтказиб, нефть қазиб олиш бўйича келишувга эришилган. Биргаликда истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Шунингдек, бошқа хорижий давлатлар билан мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилинмоқда.

Тақдимотда мутасаддилар шерикликдаги ишларнинг бориши ва галдаги режалар юзасидан ахборот берди.

Президентимиз истиқболли майдонлар бўйича аниқ лойиҳаларни шакллантириш, геология-қидирув ишларидан тайёр маҳсулот олишгача бўлган тўлиқ занжирни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шу билан бирга, амалдаги хорижий ва қўшма корхоналарда янги бурғулаш усулларини қўллаш, қудуқларнинг самарадорлигини ошириш орқали нефть ва газ ҳажмини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Мутасаддилар бунинг учун етарли энергия ишлаб чиқариш, газ омборларида жамғариш ва мувозанатли етказиб бериш чоралари кўрилаётгани тўғрисида ахборот берди.

Хусусан, Таллимаржон иссиқлик электр станциясида 1 минг 65 мегаваттли иккита буғ-газ қурилмаси, Сирдарёда 1 минг 573 мегаваттли иссиқлик электр станцияси барпо этилмоқда. Уларнинг жами қуввати йилига 20 миллиард киловатт-соат бўлади.

Шунингдек, бу йил Тошкент, Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жами 162 мегаваттли янги гидро электр станциялар ишга туширилади. Уларда йилига 648 миллион киловатт-соат электр ишлаб чиқарилади. Булар, аввало, халқимиз эҳтиёжи ва ўсиб бораётган иқтисодиёт учун қўшимча қувват бўлади. 

Айни пайтда тегишли тармоқ ва подстанцияларни таъмирлаш ишлари ҳам бошланган. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда.

Йиғилишда соҳа инфратузилмасини изчил модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo