icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкент қиёфасини яхшилаш режалари тақдимот қилинди

09.07.2025

Давлатимиз раҳбари Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун “ечимлар атласи” тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизнинг иқтисодий ривожи пойтахтимиз қиёфасида яққол намоён. Барча туманлар ва шаҳар атрофида бунёдкорлик суръати жадал. Сўнгги йилларда Янги Тошкент қурилиши ҳам бошланиб, бир бутун мегаполисга айланмоқда.

Ҳудудни мувозанатли ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси қабул қилинди. Унда шаҳарнинг қурилиш режалари, муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳофаза ҳудудлари бўйича асосий кўрсаткичлар белгиланган.

“Ечимлар атласи” ушбу Бош режанинг мантиқий давоми бўлиб, унда шаҳарнинг ташқи қиёфаси, кўчалар муҳити бўйича умумий талаблар қайд этилган. Бу каталог-маълумотнома қурилмаларни лойиҳалаштириш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини қамраб олган бешта китобдан иборат. Ҳар бир қисмда жамоат жойларини ташкиллаштириш ва ободонлаштириш, биноларнинг ташқи қисмини ягона меъморий қиёфага келтириш бўйича тавсиялар берилган.

Масалан, ҳозирги стандарт бўйича йўлларни қуриш ва таъмирлаш қатнов қисмининг “қизил чизиғи”гача бажарилади. Ривожланган шаҳарлар тажрибасида бу кўчанинг икки тарафидаги бинодан биногача тамойилида амалга оширилади. Шунда оралиқда қаровсиз жой қолмай, йўл бўйи яхлит ва мутаносиб ободонлаштирилади.   

Атлас шаҳар муҳитини лойиҳалашда барқарор ривожланиш мақсадларини ҳамда миллий колоритни татбиқ этишга хизмат қилади. Уйғун ва экологик тоза масканларни яратишга кўмаклашиб, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилайди. Очиқ жамоат жойларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларда хатоларга йўл қўймаслик имконини беради.

Тақдимотда ушбу талабларнинг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар кўриб чиқилди. Шаҳарнинг ўзига хослигини сақлаган ҳолда қиёфасини янада яхшилаш, йўл бўйларини ободонлаштириш, турмуш маданиятини ошириш бўйича кўрсатмалар  берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo