icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар

02.07.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев "Загулба" қароргоҳида тор доирада учрашув ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишини ўтказдилар.

Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳамкорликнинг устувор йўналишларида кооперация ва алмашинувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Президентимиз бу галги давлат ташрифи ва Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланаётган йилда ўтаётганини алоҳида таъкидлади.

- Муносабатларимиз тарихда ҳеч қачон бугунгидек юксак даражада бўлмаган, - деди Ўзбекистон етакчиси.

Президентлар кўп қиррали ҳамкорлик барча даражаларда жадал ривожланиб бораётганини қайд этдилар. Кеча Хива шаҳрида биринчи Парламентлараро форум бўлиб ўтди. Бокуда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар форуми самарали ўтди. Яқинда Андижонда илк бор ректорлар форуми ташкил этилиб, 60 дан ортиқ шартнома имзоланди. Озарбайжоннинг "Ширвон" ансамбли Хива бахшичилик фестивали гран-присини қўлга киритди.

Иқтисодий кооперация йилида товар айирбошлаш ҳажми 25 фоизга ошди. Лойиҳалар портфели 4 миллиард долларга етган. 300 га яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Ташриф давомида Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғи қурилишига старт берилади ва мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонаси янги биноси очилади.

Парламентлар, ҳукуматлар, вазирликлар ва ҳудудлар даражасидаги амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. Халқаро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажмини йилига 1 миллиард долларга етказиш имкониятлари атрофлича кўриб чиқилди. Саноат, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм, банк ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни ўз ичига олган алоҳида Кооперация дастури қабул қилинаётгани таъкидланди.

Қўшма инвестиция компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Тадбиркорлар кенгаши ҳамда Саноат ва иқтисодий зоналар форуми каби ҳамкорликнинг янги форматлари қўллаб-қувватланди.

Транспорт-коммуникация соҳасидаги шерикликка алоҳида эътибор қаратилди. Ўрта йўлакни ривожлантиришда иштирок этиш лойиҳалари муҳокама қилинди.

Ушбу йўлак орқали ташилаётган Ўзбекистон юклари ҳажми 25 фоизга - 1 миллион тоннадан зиёдга ошгани мамнуният билан қайд этилди. Бундан ташқари, жорий йил март ойидан бошлаб юк ташишда электрон рухсатномаларга ўтиш таъминланди.

Шунингдек, Европага электр энергиясини экспорт қилиш бўйича қўшма лойиҳани тайёрлашни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Дипломатик муносабатлар юбилейини муносиб нишонлаш мақсадида томонлар жорий йилнинг кузида қатор қўшма маданий ва ёшлар тадбирларини ўтказишга келишиб олдилар.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Мажлисда Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари, транспорт, энергетика ва маданият вазирларининг музокаралар кун тартиби юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo