icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлат мукофотлари – ёшларга эътибор ва ишонч белгиси

30.06.2025

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 июндаги фармон ва қарорига мувофиқ, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида бир гуруҳ илғор йигит-қизлар “Келажак бунёдкори” медали ҳамда “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган эди.

30 июнь – Ёшлар кунида Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида йигит-қизларни Ёшлар куни билан табриклади. Болаларни юқори даражада ўқитиш, хорижий университетларга тайёрлаш, ёшларнинг стартап ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди. Учрашувда ёшлар билан очиқ мулоқот бўлди.    

Шундан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга давлат мукофотларини топширди.

– Ёшликдаги ҳаракат бу – келажакдаги ютуқ дегани. Ёшликда орттирилган дўст – бир умрлик ҳамкор, таянч ва суянч дегани. Ҳеч қачон унутманг, фарзандлари билимли, соғлом, мард ва жасур, доимо олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг келажаги албатта ёруғ бўлади. Мен бутун Ўзбекистон ёшлари ана шундай фазилатлар эгаси бўлишини тилайман, – деди Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар давлатимиз томонидан ёшларга яратилаётган имкониятлар учун самимий миннатдорлик билдирди, келгусида янада катта натижаларга эришиб, халқимиз ишончини оқлашини таъкидлашди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар, ота-оналар иштирок этди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo