
28.06.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориМамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.
2. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Ғ.Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
***
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ
Хожабеков Батирбек Жолмурзаевич - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий қисми спорт гуруҳи йўриқчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Эшниязов Ислам Сапарбаевич - Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри саҳна устаси (Қорақалпоғистон Республикаси)
Нўмонжонов Муҳиддин Ғуломжон ўғли - Андижон давлат тиббиёт институтининг биологик кимё кафедраси ассистенти (Андижон вилояти)
Саттаров Акмалжон Тўравой ўғли - Андижон ихтисослаштирилган санъат мактабининг дамли ва зарбли чолғу ижрочилиги йўналиши ўқитувчиси (Андижон вилояти)
Ёриев Шохижаҳон Ўткир ўғли - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси (Бухоро вилояти)
Рашидов Улуғбек Уктамович - Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 10-синф ўқувчиси (Бухоро вилояти)
Маматкаримов Даврон Абдурашид ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси (Жиззах вилояти)
Суннатов Қудратулла Сундорқул ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали 4-босқич талабаси (Жиззах вилояти)
Каримов Даврон Камолиддин ўғли - Ўзбекистон давлат филармониясининг хор жамоаси артисти (Қашқадарё вилояти)
Муҳитдинов Бобур Анварович - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази йўриқчи-қутқарувчиси (Қашқадарё вилояти)
Бахтиёров Фахриёр Акромжон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 1-босқич магистранти (Навоий вилояти)
Ережепбаев Қуанишбек Турсунович - Тошкент давлат тиббиёт университетининг 1-босқич магистранти (Навоий вилояти)
Рахимов Файзулло Хусанбой ўғли - Наманган давлат техника университетининг докторанти (Наманган вилояти)
Сотволдиев Жамшидбек Фарходжон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Наманган вилояти)
Тошбеков Санжар Исомиддин ўғли - «Маънавий ҳаёт» журнали мусаҳҳиҳи (Самарқанд вилояти)
Ҳакимов Феруз Хуршид ўғли - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти (Самарқанд вилояти)
Клешко Михаил Сергеевич - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
Усмонов Азизбек Абдумурод ўғли - Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)
Жандреев Шермуҳаммад Мамаражаб ўғли - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси (Сурхондарё вилояти)
Қудратиллаев Парвез Камол ўғли - Ўзбекистон Миллий университетининг 2-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти)
Алиев Муроджон Анвар ўғли - Паркент туманидаги 29-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси (Тошкент вилояти)
Эгамбердиев Муҳаммадиброҳим Бақожон ўғли - Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти)
Шерматов Қобилжон Отақўзи ўғли - «Янги Фарғона» газетаси мухбири (Фарғона вилояти)
Худобердиев Шавкатжон Нурмат ўғли - Тошкент давлат техника университетининг таянч докторанти (Фарғона вилояти)
Умирбоев Алибек Жавлонбек ўғли - «Янги Ўзбекистон» университетининг 1-босқич талабаси (Хоразм вилояти)
Эгамбердиев Мақсадбек Бахтиёр ўғли - Боғот туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Хоразм вилояти)
Мухаммадов Миржахон Мухаммаджон ўғли - Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)
Носиров Жаҳонгир Мансур ўғли - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, журналист (Тошкент шаҳри)