
Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари дарахт экдилар
25.06.2025
25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга "Их Тэнгэр" давлат мажмуаси боғида дарахт экдилар.
Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.
Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар “Наадам” анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилдилар.