
Ўзбекистон Президенти Остонага ташрифини якунлади
17.06.2025
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи якунланди.
Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказиб, икки томонлама, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилди.
Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммитида иштирок этди. Президентимиз ўз нутқида минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ташаббусларни илгари сурди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.