icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон Президентини табриклади

27.07.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рам Натҳ Ковиндни Ҳиндистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

“Сизнинг ушбу ғоят масъулиятли лавозимга сайланишингиз, авваламбор, Ҳиндистон халқининг Сизга бўлган катта ишончи ифодаси, кўп йиллик сиёсий фаолиятингиз, бой ҳаётий тажрибангизга берилган холис ва ҳаққоний баҳодир”, дея қайд этди давлатимиз раҳбари.

Мактубда ўзаро манфаатларга жавоб берадиган барча йўналишларда узоқ муддатли стратегик алоқаларни изчил ва босқичма-босқич ривожлантириб боришдан Ўзбекистон томони манфаатдор эканлиги таъкидланди.

“Даврлар ва ҳаёт синовидан ўтган Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик ришталари халқларимизнинг кўп асрлик яқин муносабатлари асосида бугунги кунда муваффақиятли ривожланиб ва мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим”, – дейилади Ўзбекистон Президентининг мактубида.

Шавкат Мирзиёев Рам Натҳ Ковиндга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар, дўст ҳинд халқига бардавом тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo