
Ўзбекистон ва Болгария Президентлари биргаликда дарахт экдилар
10.06.2025
Олий даражадаги музокаралар якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Румен Радев халқларимиз дўстлиги ва ҳамкорлиги, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга муштарак интилишнинг ифодаси сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.