icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ бизнеси билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини қайд этди

09.06.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми арафасида Америка Қўшма Штатларининг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Эрик Мейер, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Халқаро тараққиёт молия корпорацияси вице-президенти Брез Бетани, шунингдек, "Boeing", "FLS", "Visa", "NASDAQ", "Air Products", "Franklin Templeton", "Morgan Stanley", "Cоcа-Cola" ва бошқа кўплаб корпорациялар раҳбарлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ушбу учрашув Америка бизнесида Ўзбекистондаги фаолиятни кенгайтиришга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат эканини катта мамнуният билан қайд этди.

Инвестицион ва инновацион ҳамкорлик истиқболларига, стратегик аҳамиятга эга материалларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари инвесторларнинг самарали фаолиятига яратилаётган қулай шароитлар учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, ўзларининг аниқ таклиф ва режаларини баён қилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo