icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик

07.06.2025

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси оғир жудоликка учради. Таниқли фермер, “Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалигининг раиси, жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони 

Азим Шукурович Латипов шу йил 6 июнда 74 ёшида вафот этди.

А.Латипов 1951 йил 5 июнда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилди. Ўрта мактабни, кейинчалик Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш техникумини тугатгач, меҳнат фаолиятини Шофиркон туманидаги “Бухоро” жамоа хўжалигида механик сифатида бошлади ва кўп йиллар давомида мазкур хўжаликда бригада бошлиғи лавозимида самарали иш олиб борди. 

Ўзининг бутун онгли ҳаёти ва меҳнат фаолиятини мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган меҳнаткаш инсон 1996 йилдан бошлаб “Бухоро” жамоа хўжалиги раиси сифатида иш юритиб, ўзининг бой билим ва тажрибаси, ташкилотчилик ва жонкуярлик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат ва намуна бўлиб, мураккаб иқлим шароитида ғалла ҳосилдорлигини икки баробар оширишга эришди. 

Юртимизда фермерлик ҳаракатини шакллантиришда алоҳида жонбозлик кўрсатган А.Латипов 2007 йилда “Азим Шофиркон юлдузи” фермер хўжалигини ташкил этди ва умрининг охирига қадар уни муваффақиятли бошқариб, том маънода илғор ва замонавий, кўп тармоқли хўжаликка айлантирди. Заҳматкаш фермернинг саъй-ҳаракатлари, эзгу ташаббуслари билан бу ерда ўзига хос тажриба мактаби яратилиб, хўжалик чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва полизчилик йўналишларида ҳам самарали фаолият юритмоқда. Ҳудудда кам таъминланган оилаларнинг уйлари таъмирланиб, уларга ғалла ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳомийлик асосида етказиб берилмоқда.

Азим Латипов ҳақиқий халқ оқсоқоли сифатида доимо эл-юртнинг дарду ташвишлари билан яшади. У узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аъзоси, Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётимиз учун зарур бўлган муҳим қонунларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, ҳудудда кенг кўламли ободончилик ишларини олиб боришга, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришга катта ҳисса қўшди.

А.Латиповнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари муносиб тақдирланди. У “Шуҳрат” медали ҳамда Ватанимизнинг олий нишони – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан мукофотланган эди.

Атоқли фермер, таниқли жамоат арбоби, камтарин ва олижаноб инсон Азим Латиповнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

 

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов,

А.Арипов, И.Абдураҳмонов, Б.Зарипов

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo