icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти халқаро инвесторларни қабул қилди

07.06.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 июнь куни "Al Mirqab Capital" компанияси бошқаруви раиси Ҳамад бин Жассим Ол Соний ва "Blackrock" инвестиция компанияси катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесидан иборат хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатимизда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлат-хусусий шерикликда йирик инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан газ ва электр тармоқлари, сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, энергия ишлаб чиқариш ва тўплаш қувватлари, катта тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган темир йўлларни қуриш, кўчмас мулк объектлари ва бизнес инфратузилмасини барпо этиш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

Музокаралар якунида истиқболли лойиҳаларни тизимли илгари суриш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo