
Ўзбекистон Президенти "Марказий Осиё - Италия" саммитида иштирок этади
30.05.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Италия" форматидаги олий даражадаги саммитда иштирок этади.
Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия Бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало "яшил" иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, фан ва таълим соҳаларида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.