icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Словения парламентлараро ҳамкорлигининг устувор йўналишлари белгилаб олинди

22.05.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Словения Республикасига расмий ташрифи доирасида Словения Миллий ассамблеяси Раиси Уршка Клакочар-Зупанчич билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, шу жумладан икки мамлакат парламентлари даражасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда парламентлараро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Словения Миллий ассамблеяси комиссияси раиси Предраг Бакович иштирок этди. Икки мамлакат парламентларида "дўстлик гуруҳлари" ташкил этилган.

Қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва жадаллаштириш учун соҳавий қўмиталар даражасида парламентлараро ҳамкорлик муҳимлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, гуманитар ҳамкорликни қўллаб-қувватлашда, жумладан, маданият ва кино кунлари, кўргазмалар ўтказиш, олий таълим муассасалари ўртасида академик алмашинувларни ривожлантиришда парламентларнинг кўмаги зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро парламент ташкилотлари доирасида ташаббусларни мувофиқлаштириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш кучайтирилади.

Биринчи Ўзбекистон-Словения парламентлараро форумини депутатлар ва экспертлар ҳамжамияти иштирокида Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклиф қилинди.

Парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo